"Милан" жамоаси бош мураббийи Стефано Пиоли тез орада клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақида журналист Николо Скира маълумот берди.
Маълумотларга кўра, мутахассис ва клуб ўртасида барча масалалар келишиб олинди. 56 ёшли мураббий билан янги шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирилади ва йилига бонуслардан ташқари 3 миллион евро маош берилади. Бу ҳақида яқин орада клуб расмий сайтида эълон қилинади, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи якунларига кўра Пиоли энг яхши мураббий совринини қўлга киритган эди.