Аргентина терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида машғулот ўтказишди.
Машғулотларда ҳужумчи Лионель Месси ҳам иштирок этди. Аввалроқ, футболчи тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлаётгани маълум бўлганди. Месси 17-ноябргача тўлиқ тикланиши кутилмоқда.
Ҳужумчи 13-ноябрга белгиланган Уругвайга қарши ўйинда иштирок этиши эса ҳамон ноъмалум.
Жорий мавсумда 34 ёшли Лео “ПСЖ” сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.