Павел Погребняк UEFA.com га берган интерьвюсида Россия термаси мураббийи Александр Бородюк билан гаровда ютиб чиқишига оз қолганлигини айтиб ўтди
"Дания термаси билан ўртаоқлик ўйинидан олдин Александр Генрихович менга янги клубимда мавсум охиригача нечта гол ура олишим мумкинлиги тўғрисида гаров ўйнашни таклиф қилди. Мен камроқ сонни ўйладим ва айтдим: бешта. Бородюк биро ўйланди ва рози бўлди. Энди бироз афсусланаётган бўлиши мумкин, лекин ҳали ютқазгани йўқ".
Германия стадионлар Европада энг яхши, шунингдек, мухлислари ташрифи ҳам. Лекин Англияда ҳам бу борада муаммолар йўқ. Погребняк эса устун томонларини таъкидлаяпти: "Менга бу ер кўпроқ ёқди. Югуриш йўлакчалар йўқ, шунинг учун 20 минг томошабин Дортмундаги 80 минг томошабиндай қўллаб-қувватлайди. Ҳаяжонлар- супер! Бу ерда кўпроқ кураш, ўйин савияси тезроқ. Тўғри, баъзида дам олиб олгинг келади, лекин бунга кўникаяпман ва ўйлайманки бунду менга муаммолар бўлмайди".