Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Элдор Шомуродов: «Кучли тўртликка киришга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Элдор Шомуродов Италия чемпионати сўнгги турида «Венеция» дарвозасига гол урди. Бироқ жамоаси учрашувда мағлуб бўлди. Ўйиндан сўнг Элдор «Рома» матбуот хизмати учун қисқа интервью берган.

— Чемпионатдаги дебют голингиз омадсиз кунга тўғри келиб қолди. Аслида «Рома»да ижобий натижа учун жуда кўп имконият бўлганди.
— Ҳа, мен чемпионатдаги биринчи голимни урдим, бироқ жамоа мағлуб бўлди ва бундан хафаман. Гол урганим учунгина хурсанд бўлолмайман. Ҳафсаламиз пир бўлд. Биз ҳозир танаффусга йўл оламиз ва ишонч билан қайтишимиз керак.

— Мураббий таъкидлаганидек, яратилган барча имкониятлардан унумли фойдаланиш учун кўпроқ иш қилиш мумкинмиди?
— Ҳа, бу тўғри ва бизга омад кулиб боқмади. Барча ўйинларда биз гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратяпмиз, лекин афсус уларнинг аксарини йўққа чиқардик.

— Абраҳам билан ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?
— Жуда яхши. Биз иккита гол урдик, аммо натижа бизни қониқтирмагани аниқ.

— Жамоага қўшилишингиз қандай ривожланмоқда ва қайси воқейлик сиз учун янгилик бўлди?
— Ҳаммаси яхши кетмоқда, мен мамнунман. Ҳамма жамоадошларим менга катта ёрдам беришмоқда.

— Моуриньо «Рома» тўртинчи ўрин учун курашиши ва Чемпионлар лигасига чиқиши кераклигини айтди. Буни уддалай олишга ишонасизми?
— Ҳа, мавсум узоқ ва биз Чемпионлар лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 09:20, 09.11.2021.
Ўқилди: 8586 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3986]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3707]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3512]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3109]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2840]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2836]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2685]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2497]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2480]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2223]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик