"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг клуб билан шартномаси жорий мавсум якунига етади ва у келаси йилнинг ёзида "Реал" аъзосига айланиши кутилмоқда.
Аммо баъзи ОАВ бу ҳақда хулоса қилишга шошилмасликни таъкидламоқда. Хусусан, "El Nacional" тарқатган хабарга кўра, Мбаппенинг ўзи Карло Анчелотти туфайли Мадридга йўл олишни унчалик истамаяпти. Боиси, италиялик мутахассис ҳозирда Килианга ҳеч қандай кафолат бермаяпти.
Анчелоттининг «Қироллик клуби» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Шундай экан, Мбаппе "Реал" билан шартнома имзолайдиган бўлса, камида икки йил давомида 62 ёшли мутахассис қўлостида тўп тепишига тўғри келади.
Шунингдек, «Ливерпуль» клуби франциялик футболчига қизиқиш билдираётган жамоалардан бири ҳисобланади. Мбаппенинг ўзига ҳам Юрген Клопп билан ишлаш варианти кўпроқ маъқул келмоқда. Германиялик мутахассис ҳужумкор футбол тарафдори ҳисобланади. Бундан ташқари, «Ливерпуль» Килианга "Мадрид"га нисбатан кўпроқ мақош таклиф қилиши мумкин.
«ПСЖ» эса Мбаппе билан шартномани узайтириш борасида музокараларни тўхтатмаяпти. Аммо футболчи январь ойидан бошлаб ҳар қандай жамоа билан музокара бошлаш ҳуқуқини қўлга киритади.