Миланнинг "Интер" жамоаси Неаполнинг "Наполи" клуби билан "Кальяри"нинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Наитан Нандес учун кураш олиб боради. Бу ҳақида "Calciomercato" нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Италия грандлари футболчини қишки трансферлар ойнасида сотиб олмоқчи. Шунингдек, Англиянинг "Вест Хэм" жамоаси ҳам Нандесни ўз сафида кўрмоқчи.
Жорий мавсум, 25 ёшли уругвайлик ярим ҳимоячи "Кальяри" учун барча турнирларда 11 ўйин ўтказди ва 1 голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.