Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«ПСЖ» футболчиси ҳибсга олинди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" аёллар клуби аъзоси Аманита Диалло ҳибсга олинди. Бу ҳақда "lequipe" хабар тарқатди.

Диалло безориларни ёллаб, таркибдаги рақобатчиси бўлмиш Хейра Ҳамровийга тан жароҳатлари етказдиришда айбланмоқда. Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни дугоналар ресторандан қайтишаётганида икки нафар безори машинага югуриб келиб, машинани очишган ва Ҳамровийни салондан чиқариб олишган. Рулда эса Диалло бўлган.

Безорилар Хейранинг оёқларига арматура билан уришган ва шундан сўнг воқеа жойидан қочиб кетишган. Жароҳатланган футболчи шифохонага ётқизилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган (йиртилган жойлари тикилган).

Натижада Хейра аёллар ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси доирасида "Реал"га қарши ўйинда (4:0) иштирок эта олмади. Унинг ўрнига эса Амината Диалло туширилди.

Амината Диалло 10 ноябрь куни эрталаб полиция томонидан ҳибсга олинди ва унга нисбатан жиноий иш очилди.

"Пари Сен-Жермен" клуби ушбу воқеа юзасидан баёнот бериб, бу борада ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан ҳамкорлик қилаётганини ва ўз футболчиларининг соғлиғи ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун керакли чораларни кўраётганини маълум қилди.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 20:13, 11.11.2021.
Ўқилди: 6285 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [8488]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7523]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3988]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2651]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2646]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2356]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [2286]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2127]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [1967]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1840]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик