«ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос ёзда клуб билан шартнома имзолаганига қарамай, ҳамон жамоа сафида дебют қилмади.
Бу эса парижликлар президент Носсир ал-Ҳелайфийга ёқмади. Клуб хўжайини бу борада жамоа шифокорлар штабига ўз эътирозини билдирди.
"Футболчининг тикланиши бунчалик чўзилиб кетишини кутмагандик. Унинг соғайиши учун 1-2 ой кетади, деб ўйлагандик — 4 ой эмас. Аммо Рамос ҳозирда тўғри йўлдан кетмоқда. У ва клуб ўртасидаги муносабатлар жойида. Рамос майдонга қайтишига ва юқори формага чиқишига ишончимиз комил", — деди клубга яқин манба.
Эслатиб ўтамиз, Рамос жорий ҳафтадан "ПСЖ"нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.