"Барселона" ҳимоячиси Самуел Умтити жамоа бош мураббийи Хавининг ишончини қозонмоқчи.
"ESPN" нашри жамоадаги манбасига таяниб хабар беришича, 27 ёшли футболчи машғулотлар бошланишига ярим соатдан кўпроқ вақт қолганда машғулотларини бошлаб юборади.
Портал хабарига кўра, Хави унга ишонишини таъкидлаб ўтган.
Олдинроқ испан клуби ҳимоячи билан қишки трансфер ойнасида хайрлашмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
2021/22 йилги мавсумда Умтити бирорта ўйин ўтказмади. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.