Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Павел Забелин: «Маблағни асосий ўринга қўймайман»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» клубида тўп сураётган легионерлар орасида беларуслик Павел Забелинни алоҳида кўрсатсак арзийди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи иккинчи давра бошида жамоага қўшилди ва дарҳол керакли ўйинчи эканлигини исботлади. Бир қатор голлар урди, майдонда ҳам фойдали футболчилигини намойиш этиб келяпти. Маҳаллий мухлисларда ҳам у жуда илиқ таассурот қолдираётгани бор гап. «Андижон» клуби матбуот хизмати Павел Забелин билан суҳбат уюштирди. Унда футболчи бир қатор масалаларда фикр билдирди.

«Клубдаги ҳолатим тўлиқ қаноатлантиряпти»

- Ўзбекистонга ташрифимизнинг иккинчи кунидаёқ, чемпионат доирасидаги навбатдаги турда майдонга тушишимизга тўғри келган. Шунинг учун жамоадошларимиз билан осон чиқишиб кетдик. Мулоқот чоғида айримлари билан тил борасида муаммо юзага келади, лекин муносабатлар чакки эмас. Аъло даражада дейиш учун эса асосларга эга эмасман. Барибир, ҳар бир клубда хорижлик ўйинчилар кўпроқ ўзаро мулоқот қилишади. Бу яширадиган жараён эмас. Клубдаги ҳолатим тўлиқ қаноатлантиради.

«Пул томондан «Андижон»га ўтиб ютқаздим, дея олмайман»

- Турмуш ўртоғим келганимга бир ҳафта ўтгач, ортимдан Андижонда ҳозир бўлди ва бу ҳолат руҳий томондан далда эканлигини таъкидлашим ўринли. Клуб мутасаддилари яшаш шароитим борасида барча имкониятларни ҳавола этишди, нолимайман. Аёлим билан алоҳида квартирада истиқомат қиляпмиз. Пул томондан «Андижон»га ўтиб ютқаздим, дея олмайман. Ғалаба учун мукофот пуллари тўланмоқда.

«Шахтёр»га тегишлиман, яна икки йиллик шартномам бор»

- Келаси мавсум борасидаги саволингизга жавобни мустақил тарзда бера олмайман. Сабаби, жамоада ижара асосида тўп сурмоқдаман. Беларусь чемпионатида тўп сурувчи Солигорскнинг «Шахтёр»ига тегишлиман. Яна икки йиллик шартномам қолган. Янги клубим ҳар томонлама маъқул тушмоқда.

«Майдонга тушганда маблағни эмас, натижани биринчи ўринга қўяман»

- Албатта, Суперлигада қолиш учун бор кучимизни бермоқдамиз. Легионер ўйинчи бўлсам-да, эртага кетганимдан кейин жамоа Забелинлар тўп сурган маҳалда қуйи дивизионга тушиб кетганди, дейишларини истамайман. Шу сабабли, майдонга чиққандан кейин маблағни асосий ўринга қўймайман, натижа биринчи ўринда туради. Ҳар ўйинда голлар уриб, мухлисларни хурсанд этгим келади.

«Салбий томони - майдонимизнинг чими ёмон»

- Салбий томон сифатида ўз майдонимиздаги чимнинг ҳолати ёмонлигини айтмоқчиман. Футбол ўйнаш машаққат. Биргина камчилик шу. Тартибга келтирса бўладиган аҳвол.

«Андижон» ПФК матбуот хизмати

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:07, 13.11.2021.
Ўқилди: 1504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.