Кириш Регистрация

Суперлига. «Насаф» - «Қўқон-1912»: ўзаро ўйинлар тарихидан

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигаси 24-тур доирасидан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912”  учрашуви  15 ноябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 25 марта тўқнаш келишган. “Насаф” ўйинларнинг 16 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 45-25, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 52 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.

Қарши шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар:

31.10.2020. Насаф – Қўқон-1912 – 1:0
18.05.2019. Насаф – Қўқон-1912 – 2:0
01.11.2018. Насаф – Қўқон-1912 - 1:1
23.07.2018. Насаф  – Қўқон-1912 - 1:0
06.08.2017.  Насаф  – Қўқон-1912   - 3:0
15.04.2016.  Насаф  – Қўқон-1912   - 1:0
02.04.2015. Насаф  – Қўқон-1912   - 3:0

Ҳакамлар
Coca Cola  суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Қаршидаги ”марказий” стадионида бўлиб ўтадиган баҳсни Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

Coca-Cola Суперлига. 24-тур
15 ноябрь, душанба
14:00. НАСАФ – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Олим Абдувосилов, Отабек Қосимов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Бошланиш вақтлари
“Насаф” - "Қўқон-1912"  учрашуви  Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 14:00 да старт олади. Бугун  эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 24-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қарши шаҳридаги  "Меҳнатчи"  стадионида соат 15:00да бошланади.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 08:04, 14.11.2021.
Ўқилди: 1522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик