Бир неча ҳафта олдин Интернетда «Олтин тўп учун овоз бериш натижалари чоп этилган» фотосуратлар пайдо бўлди. Унда Роберт Левандовски биринчи ўринни, Лео Месси эса иккинчи ўринни эгаллаганини кўрсатилганди.
Аммо орадан бироз вақт ўтгач, дунё бошқа янгиликдан хабардор бўлди. Месси– «Олтин тўп-2021» соҳиби. Кўпчилик футбол ишқибозлари бу маълумотни имкон қадар салбий қабул қилиб, аргентиналикни бу мукофотга нолойиқ деб аташди.
«Stadion.uz» нега бундай кескин танқидлар асоссизлигини ва «ПСЖ» форварди ҳақли равишда фаворитлар қаторидан жой олганини ҳақида бироз маълумот беради.
Энг яхши футболчини аниқлаш жараёни анча олдин якунланганди – 24-октабр охирги овоз бериш куни бўлиб, ғолиб фақат ноябрь ойи охирида эълон қилинади.
France Football нашри маълумотларига кўра, ушбу сўровномада бутун дунё миқёсидан 180 нафар журналист иштирок этган. Айнан мана шу мутахассислар Лео Мессининг бўлажак «Олтин тўп» соҳиби эканлигини аниқлашган.
Нега Франция чемпионатида гол ура олмаган Лео Олтин тўп»га эга чиқиши керак?
Лео ва ОТ ҳақида бир қанча саволлар бор: у нимага эришди?
Келинг, Леонинг ўтган мавсумдаги барча ютуқларини кўриб чиқайлик:
- Испания кубоги ғолиби
- Америка кубоги ғолиби
- Испания кубоги финалининг энг яхши футболчиси
- Ла Лиганинг энг яхши тўпурари
- Америка кубоги тўпурари
- Америка кубоги энг яхши асистенти
- Америка кубогининг энг яхши футболчиси
Янги чемпионат, янги клубда, қолаверса, жароҳатлар ҳам унга халақит бермоқда, аммо Месси Чемпионлар лигасида барқарор ўйин кўрсатмоқда ва голлар уришда давом этмоқда.
Нега Бензема ва Салоҳ муносиб номзод, лекин Месси эмас?
Ижтимоий тармоқда ақл бовар қилмайдиган сонли хабарларни кўриш мумкин.Уларда Карим Бензема ва Муҳаммад Салоҳ бу мукофотга аргентиналикданкўра кўпроқ лойиқ эканликлариайтилган.
Аслидачи, ушбу тўғри маълумотми? Келинг, буни аниқлайлик.
Француз ва мисрлик бу мавсумда ақл бовар қилмайдиган формада. Аммо,оқилона савол туғилади - улар ўтган мавсум қандай мукофот ютишди?
Салоҳ ҳеч нарса, Бензема эса Миллатлар Лигасида зафар қучди. Кўриниб турибдики, Месси мукофотлар борасида улардан устун.
Қолаверса, иккала футболчи ҳам ўтган мавсумни ўз чемпионатларининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда якунлади (Бензема кимга ютқазганини ўзингиз ҳам биласиз).
Салоҳнинг статистикаси: 2021 йилда клуб ва терма жамоа таркибида48 ўйинда 32 гол
Бенземанинг статистикаси: 2021 йилда клуб ва терма жамоа таркибида 53 ўйинда 38 гол
Мессининг статистикаси: 2021 йилги клуб ва терма жамоа таркибида51 та гол урган 40 та гол.
Шу нуқтаи назардан, юқоридаги барча футболчилардан кўпроқ гол урган, шунингдек, Германия кубоги соҳиби бўлган Эрлинг Ҳоландни эътиборсиз қолдириш тушунарсиз.
Мессининг ёмон натижаларидан бири шундаки, у «Барселона» билан бирга Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учради.
Лева Польша терма жамоаси билан Европа чемпионати гуруҳ босқичида учинчи ўринни ҳам эгаллай олмади. Лекин, бунда Робертнинг айби йўқ, сабаби у ўша учта ўйинда учта гол урди? Демак, Лео ҳам айбдор эмас, чунки у ҳам деярли ҳар бир учрашувда гол урди.
Аммо, Левандовскини эсдан чиқармаслик керак...
Кўпчилик ушбу мукофотга Роберт Левандовскини моносиб номзод деб билишади.
Левандовски бу йил фақат Германия чемпионлигини қўлга киритди. Месси ва Робертнинг ютуқларини таққослайдиган бўлсак, тарози палласи аргентиналик томонга босиб кетади. Зеро, «Бавария»нинг Бундеслигадаги ғалабаси анъанавий ҳодиса ва бу билан ҳеч кимни ажаблантирмайди, бироқ мамлакат кубогининг дастлабки босқичида чиқиб кетиш кутилмаган натижа.
Шунга қарамай, «Олтин тўп» ҳамон индивидуал мукофот эканлигини ҳисобга олсак, Левандовскини 2021 йилда энг муносиб ғолиб деб биламиз. Сабаби польшаликка кўп гол уриш қобиляти, балки ўтган мавсумги натижалари учун ҳам бериш керак.