"Eurosport" портали хабарига кўра, келаси мавсум эркин агентга айланадиган 24 ёшли "Аякс" футболчиси Нуссаир Мазрауи учун Англиянинг икки град клублари "Манчестер Сити" ва "Арсенал" курашга қўшилди. Нидерландия клуби ҳимоячини ўз сафида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, аммо футболчи ҳозирча келажаги борасида қарор қабул қилгани йўқ.
Шунингдек, Англия Премьер-лигасининг бир қанча клублари ҳам ҳимоячи хизматларидан фойдаланиш ниятида. Улар орасида "Манчестер Сити", "Арсенал"дан ташқари, "Лидс" ва "Брайтон" клублари ҳам бор.
Марокашлик футболчи “Аякс” тарбияланувчиси ҳисобланади.
Мазрауи жорий мавсум Нидерландия чемпионатида 11 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол, 2 голли узатмани амалга оширди.