Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режалари кўриб чиқилмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7-14 декабрь кунлари Тошкентда оғир атлетика бўйича илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Айни пайтда мамлакатимизда ушбу мусобақага катта ҳажмдаги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун ушбу мавзу юзасидан муҳокама учун Халқаро оғир атлетика федерациянинг (IWF) мусобақаларни ўтказиш бўйича менежери Маттиас Лензер, ташкилот бизнес администратори Мария Чересниес, IWF бўлим директори Лилия Саги МОҚга ташриф буюришди.

Меҳмонларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди. Уларга Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамроҳлик қилди.

Суҳбат давомида Ойбек Касимов ушбу мусобақани ўтказишга мамлакатимизда катта тайёргарлик олиб борилаётгани, хусусан, ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Пойтахтимиз шу пайтгача оғир атлетика бўйича кўплаб мусобақаларни юқори савияда ўтказган. Энди навбат катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига. Қаторасига икки Олимпия ўйинларида атлетларимиз олтин медаль ва рекордларни қўлга киритаётгани мамлакатимиз ёшлари орасида ушбу спорт турига бўлган қизиқишнинг янада ортишига сабаб бўлмоқда. Президентимиз спорт тарғиботини янада кучайтириш учун мамлакатимизда йирик нуфуздаги халқаро мусобақаларни ўтказиш бўйича кўрсатма берган эдилар. Бўлажак жаҳон чемпионати ушбу вазифанинг амалий ижроси бўлибгина қолмай, аҳолимиз орасида спорт тарғиботи йўлида яна бир муҳим қадам бўлади”, – деди Ойбек Касимов.

Суҳбат давомида дунё биринчилигини юқори савияда ўтказиш, унинг трансляцияси билан боғлиқ масалалар қаторида мусобақадан сўнг ўтадиган халқаро ташкилот Конгрессига тайёргарлик ҳақидаги мавзулар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида меҳмонларга миллий урф-одатимизга кўра эсдалик совғалари топширилди

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 07:43, 18.11.2021.
Ўқилди: 1776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.