Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг 1-тури доирасидаги учрашувлар давом эттирилди. Ҳамюртимиз Асқар Жадигеров тўп сураётган Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби ўз майдонида Япония чемпиони - "Кашива Рейсол" жамоасини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ажойиб ғалаба қозонди.
Таиланд чемпионининг иккинчи голига айнан Жадигеров муаллифлик қилди. Асқар жарима майдончаси ташқарисидан ўзининг бурама зарбаси билан рақиб дарвозасининг нақд "тўққизлигини" нишонга олди. Бу чиройли голни мана бу видеоҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:
http://www.youtube.com/watch?v=DAikypYGTdY
ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ-2012.
БУРИРАМ ЮНАЙТЕД (Таиланд) - КАШИВА РЕЙСОЛ (Япония) - 3:2 (2:0)
Голлар: Макаром 10, 78, Жадигеров 38 - Жуниа Танака 55, Сакаи 61