Кириш Регистрация

Равшан Эрматов спорт тиббиёти масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар академиялари раҳбарлари ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, таниқли спорт диетологлари ва турли ёшдаги жамоаларнинг тиббиёт ходимлари иштирокида онлайн учрашув ўтказди.

Йиғилиш аввалида ҳар қандай жамоанинг асосини академия ва болалар футболи ташкил этиши, шунинг учун ҳам болаларнинг жисмоний ва психологик ҳолати биринчи ўринда туриши кераклиги таъкидланди.

«Биз йиллар давомида бунга етарлича эътибор бермадик. Ўзбек футболининг келажаги йўлида ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг барча академиялари учун мўлжалланган ягона тиббиёт тизимини ишлаб чиқиш зарур, фарзандларимиз Европадаги тенгдошларидан ҳеч қандай кам бўлмаслиги, жисмонан соғлом бўлиб етишишлари ва руҳан футболчилик фаолиятига тайёр бўлишлари лозим», — деди Равшан Эрматов.

Учрашув давомида мутасаддиларга академияларда комплекс витаминизацияни йўлга қўйиш, мусобақаларга жисмоний тайёргарлик кўриш ва футболчиларнинг овқатланиш жараёнини алоҳида назорат остига олиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, мазкур йўналишда тиббиёт ходимларининг маслаҳатлари бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди. Бу борада малакали мутахассисларни жалб этиш ва академиялар билан биргаликда мунтазам равишда онлайн ўқув семинарлар ўтказиб боришга келишиб олинди.

Манба: UFA
Киритилди: 13:48, 18.11.2021.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7095]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3450]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3233]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3022]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2166]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2143]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2058]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1993]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1977]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик