Футбол олдиндан айтиб бўлмайдиган спорт тури, хоҳ клуб бўлсин, хоҳ миллий терма жамоа миқёсда бўлсин. Сабаби, баъзи футболчилар 16 ёшида асосий терма жамоага чақирув олса, бошқалари 25 ёшга яқин миллий жамоа шарафини ҳимоя қилишни бошлайди, учинчиси эса иқтидорини фақат фаолияти якунида намоён қилади.
Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. 28 ёшида терма жамоага дебют чақирувини олган Жейми Вардини эсланг. “Атлетик”нинг собиқ ҳужумчиси Ариц Адурис эса 29 ёшида Испания терма жамоасига қўшилди.
Футболчилар орасида академияни тарк этиши билан терма жамоаларида дебют қилган ёш иқтидорлар бор.
Биз сизга Европа жамоалари тарихидаги расмий ўйинлардаги энг ёш дебютантлар ҳақида сўзлаб берамиз.
Гави, Испания (17 ёшу 62 кун)
Бу мавсумда “Барселона” академиясида яна бир иқтидорли футболчи пайдо бўлди. “Барселона”нинг “Ла Мациа” ёшлар академиясидан чиққан Гави “кўк-анорранглилар” базасида ҳали ўз ўрнини топиб улгурмади.Аммо, кўпчилининг фикрича, бир неча мавсумдан кейин бу йигит “Барса”нинг майдондаги асосий футболчисига айланади.
Октябрь ойи бошида Гави Испания терма жамоасидаги дебют учрашувини ўтказди. Яримҳимоячи УЕФА Миллатлар лигаси ярим финалидаги Италияга қарши ўйинда “қизил фурия”асосий таркибида майдонга тушди. Мазкур баҳс пайтида Гави 17 ёш ва 62 кунлик эди. Бу эса яримҳимоячини Европа жамоалари тарихидаги энг ёш дебютантлар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллаши учун етарли бўлди .
Леван Кения, Грузия (16 ёш-у 325 кун)
Кенияни жуда истиқболли футболчи сифатида кўришган. 16 ёшида у Тбилисининг “Локомотив” жамоасида дебют қилди ва икки йилдан сўнг “Шальке” клубидабиринчи ўйинни ўтказди. 2012 йилда Леван «Лвов Карпати» жамоасига кўчиб ўтди. Кениянинг Украинадаги фаолияти узоқ давом этмади. Бир йилдан кейин у Германияга қайтиб келди. Ҳозирда Леван Грузиянинг “Сабуртало” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
2007 йилнинг сентябрь ойида яримҳимоячи Украина терма жамоасига қарши Евро-2008 мусобақаси саралаш учрашувида иштирок этди. Учрашув пайтида Кения 16 ёш-у 325 кунлик бўлган. Ажойиб стартга қарамай, Леван ҳеч қачон ўз терма жамоаси етакчиси бўла олмади. У миллий жамоа сафида 27 та учрашув ўтказган.
Сигурдур Йонссон, Исландия (16 ёш-у 251 кун)
Йонссон рўйхатдаги энг нотаниш футболчи. Агар сиз Гави ва Кения ҳақида бошқа бирор нарса эшитган бўлсангиз, эҳтимол Йонссон ҳақида деярли эшитмагандурсиз ҳам. Уни фақат 80 йиллардаги “Шеффилд” ва “Арсенал”нинг содиқ мухлислари эслаб қолган бўлиши мумкин. Сигурдур ҳеч қачон “энг яхши футболчи” номига сазовор бўлмаган, аммо у футбол тарихига ўз номини ёздириб қўя олган. У 2008 йилда барча даврларнинг энг яхши 10 нафар исландиялик футболчиси рўйхатига кирди.
80 йилларга қайтамиз. Бу 1983 йил, Исландия Евро-84 саралаши доирасида Мальтага қарши ўйнайди. Сигурдур танаффусдан сўнг майдонга тушади ва Европа жамоалари тарихидаги энг ёш дебютантга айланади (ўша пайтда).
У терма жамоадаги сўнгги ўйинини орадан 16 йил ўтиб ўтказди – 1999 йил сентябрида ўтказади ва унинг жамоаси Украинага мағлуб бўлади.
Мартин Эдегор, Норвегия (15 ёш-у 300 кун)
Ҳозирда келажаги порлоқ футболчиларни муҳокама қилганда, ҳамма Фати ва Беллингем каби ўйинчилар ҳақида гапиради. 2014 йилда эса Мартин Эдегор сайёрамизнинг асосий ёш иқтидори ҳисобланган.
У терма жамоадаги дебютини 2014 йилнинг августида БААга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Шу йилнинг октябрь ойида йигитчага Болгарияга қарши расмий ўйинда майдонга тушиш ишониб топширилди. Ўша пайтда у 15 ёш-у 300 кунлик эди.
Энес Сали, Руминия (15 ёш-у 264 кун)
Яқин-яқингача айнан Эдегор Европа терма жамоаларининг расмий ўйинларида энг ёш дебютанти бўлган эди. Аммо, 14 ноябрь куни бўлиб ўтган Лихтенштейн — Румния баҳсида бу анъана якунланди. Ушбу баҳсда асосий жамоаси сафида дебют қилган Руминия вакили Энес Сали рекордни янгтлади. Янги юлдуз футболчи ҳақида маълумотлар жуда кам. Торонтода туғилган ва тўққиз ёшида Барселонага кўчиб ўтган. Айни пайтда Сали Руминиялик “Фарул” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.