Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

CAFA U-15. Дастлабки тур олдидан Сервер Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди

Баҳо:
+ | -

CAFA U-15 турнирининг биринчи тур учрашувлари олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров ҳам иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

Турнир ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Биринчи галда мен турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтмоқчиман. Чунки ушбу мусобақа ҳаммамиз учун кейинги йирик турнирлар учун тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради. Жамоамизнинг тайёргарлигига келсак, бизда — Янги Ўзбекистонда болаларга, ёшларга эътибор ҳар галгидан кучайган. Айниқса, футболга қизиқадиган ўсмирларга ёндашув ҳам янги даражага кўтарилмоқда. Ўйлашимча, қолган жамоаларда ҳам худди шундай ривожланиш жараёни кетмоқда. Умуман олганда, мана шу турнир барча учун ҳар томонлама фойдали бўлади.

Мусобақа учун олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

Олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи галда ёшларимизнинг имкониятларини кўриб, чамалаб олишимиз керак. Мақсадимиз уларнинг расмий учрашувлардаги ҳаракатларини таҳлил қилиш ҳамда улардан нима кутаётганимизни уқтириш ва тушунтиришдан иборат.

Қайси жамоани ўзингиз учун яққол рақиб сифатида кўрсатган бўлардингиз?

Ҳозирда қайсидир жамоани ўзимиз учун асосий рақиб сифатида кўрсата олмайман, чунки, ўзингиз ҳам биласиз, Cовид-19 сабабли ҳамма жамоалар ўз даражасини кўрсата олмаяпти. Мусобақалар масаласида танаффус ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Шу сабабли, айнан қайсидир жамоани мана шу бизнинг ҳақиқий рақибимиз, деб айта олмайман. Ҳаммада куч бор, ўйлашимча, турнирда тўртала жамоа ҳам ўз сўзини айта олади.

Барча жамоаларга омад тилайман.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 00:05, 19.11.2021.
Ўқилди: 1948 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.