Футбол мутахассиси ва мухбири Том Викери "МЮ" вакили Фред ҳақида фикр билдирди. У клуб сайтига шундай дейди:
"Фред ҳамманинг эътиборидаги футболчи эмас. Аммо унинг майдонда қиладиган иш ҳажми ўта қийин. У Бразилия сафида ҳам Аргентинага қарши буни яна исботлай олди. Футболчи худди меҳнаткаш чумолига ўхшайди. У майдонни исталган жойида жамоаси учун курашга тайёр туради".
Эслатиб ўтамиз, Фреднинг клуби бу турда меҳмонда "Уотфорд" билан ўйин ўтказади.