Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал

Р. Бердиев: «Сен урмасанг, сенга уришади...»

Баҳо:
+1 | -

Матбуот  анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев:

- Аввало “Ал-Жазийра” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйлайманки, учрашув тақдирини биринчи бўлимда ҳал этишимиз зарур эди. Кўплаб вазиятларда имкониятлардан фойдала олмадик.

Футболда шундай қоида бор: “сен урмасанг, сенга уришади”. Бугун Кенжа Тўраев, Илҳом Шомуродовларда кўплаб қулай вазиятлар бўлди. Афсуски, улар бундан фойдалана олишмади. Ҳимояда ҳам бугун кўплаб хатоларга йўл қуйдик. Футболчиларимизга ўйин амалиёти камлик қилди.

- Кейинги уччала учрашувни жамоа сафарда ўтказади. Бу мағлубият бу учрашувларга салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Биз ҳар қандай ўйинга фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўйлайманки, жамоам бу мағлубиятни тезда унутиб, келаси учрашувларга тайёрланади.

- “Ал-Жазийра” нимани эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсиз?

- Уларнинг сафида кўплаб тажрибали ижрочилар йиғилган. Иккинчи бўлимда улар икки нафар ҳужумчи билан ҳаракатланишди. Ҳисоб тенглашганидан сўнг биз уч нафар ҳужумчилардан фойдаландик, аммо афсуски бу самара бермади.

- Бугун кўплаб имкониятлардан ҳужумчиларимиз фойдала олишмади. Мавсум олди йиғинлар чоғида жамоага тажрибалироқ ҳужумчини топиш имконияти топилмадими?

- Биласизлар, кўплаб футболчилар кўригимизда қатнашишди, аммо бизнинг талабга жавоб бера оладиган ҳужумчилар топилмади.

- Шуҳрат Мирхолдиршоев нега бугун майдонга кўринмади?

- Рақиблар сафида кўплаб буйдор ҳимоячилар тўп суришади. Шунинг учун бугунги ишлаб чиқилган тактикамизга кўра буйдор футболчилардан фойдаландик. Ишонаманки, кейинги учрашувларда Шуҳрат жамоамизга ёрдам беради.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 20:49, 07.03.2012.
Ўқилди: 10161 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик