Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бенжамин Мендига 7 та жинсий зўравонлик билан боғлиқ айблов қўйилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамин Менди яна иккита жинсий зўравонлик ишида айбланмоқда. Улар август ойидан бери унга нисбатан қўйилган бешта айбловга қўшилди: шундан тўрттаси жинсий зўрлаш билан боғлиқ бўлса, яна бири тегажоғлик учун.

Қуйида унга нисбатан очилган ишларнинг асосий жиҳатлари келтирилади:

— Жабрланганлар (16 ёшдан ошган тўрт нафар аёл) футболчи уларни Чеширдаги уйида зўрлаганини айтган. Жиноятлар 2020 йилнинг октябридан 2021 йилнинг августигача бўлган даврда содир бўлган.

— Бу жараёнда Мендининг шериги ҳам айбланмоқда. 40 ёшли Луи Саа Маттурига ҳам худди шу айбловлар қўйилган.

— Ҳукм 2022 йил 24 январида чиқарилиши керак, аммо янги ҳолатлар туфайли суд санани ўзгартириши мумкин.

— Ўтган ой суд далилларининг жиддийлигини ҳисобга олиб, Мендини учинчи марта гаров эвазига қўйиб юборишни рад этди.

Франциялик ҳимоячи ҳозирда Ливерпулдаги HMP Altcourse қамоқхонасида сақланмоқда. Футболчининг ўзи унга қўйилган айбларни қатъиян рад этмоқда.

Менди қамоқхонада руҳий муаммоларга дуч келмоқда. Жамоадошлари — Грилиш ва Маҳрез эса гувоҳ сифатида сўроқ қилинган

Бенжамин Менди ва унинг шериги ҳуқуқларини Лондондаги Hickman&Rose юридик фирмасидан Женни Уилшир ҳимоя қилмоқда. Гаров эвазига озодликка чиқиш варианти муваффақиятсиз якунланганидан кейин ҳуқуқшунос вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. Daily Mail хабарига кўра, айбланувчилар ҳам кўп гап айтмаган — улар бир-икки сўз кифояланган, холос.

Жараённинг ёпиқлиги туфайли ҳар қандай тафсилотларни ажратиб олиш қийинчилик туғдирмоқда ва фақат турли даражадаги ишончлиликка эга бўлган инсайдерлардангина вазият тўғрисида маълумот олинмоқда. Хусусан, The Sun нашри Менди зўравонлар сақланаётган VP-бўлимига ўтказилганини айтди. Дастлаб Бенжамин бундан хурсанд бўлган, боиси у VIP-маҳбуслар сақланадиган жойда суд жараёнини кутаман деб ўйлаган. Ушбу воқеалар фонида у ҳатто руҳий (асабий) тушкунликка ҳам тушиб қолган.

The Telegraph нашрининг ёзишича, суд Мендининг «Манчестер Сити»даги жамоадошлари Жек Грилиш ва Риёд Маҳрезни гувоҳ сифатида сўроқ қилган. Улар французнинг уйида бирга ҳордиқ чиқарган ва улар биргаликда тунги клубга йўл олган. Бироқ Бенжамин уйига уларсиз қайтган.

Бенжаминга туҳмат қилинаётганига ишониш учун асослар йўқ. Бундан ташқари, футболчининг обрўсига анча олдин путур етиб бўлган, у бунгача ҳам бир неча бор можароларга аралашишга улгурган. Бундан бир йил олдин полиция Мендини лицензия ва суғуртасиз автомобиль бошқаргани учун уни ҳибсга олиб, 500 минг евролик машинасини мусодара қилган. Ўшанда у жарима билан қутилганди.

2020 йил бошида Бенжамин шартли қамоқ жазосини олган: у карантин вақтида локдаун қоидаларини мунтазам равишда бузиб келган ва уйда зиёфатлар уюштирган. Қўшнилар эса кучли шовқин ва уйда пиротехника воситаларидан фойдаланилаётганидан шикоят қилган.

«Манчестер Сити» клуб дўконидан Мендининг барча товарларини олиб ташлади

Август ойида, Мендига биринчи айблов қўйилганида, «Манчестер Сити» дарҳол футболчини машғулотлардан четлатди ва қуйидагича расмий баёнот берди: «Четлатиш тергов давомида амалда бўлади. Тергов тугагунига қадар бошқа изоҳ бермаймиз». Худди шу ҳолатни Франция футбол федерацияси ҳам қўллади.

Кейинчалик клуб Бенжамин билан боғлиқ барча товарларни интернет-дўкондан ўчириб ташлади. Агар сайтдаги қидирув тугмасида унинг фамилияси терилса, фойдаланувчи бош саҳифага йўналтириб юборилади.

Electronic Arts Sports ҳам ўйинчига нисбатан санкция қўллади, видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи компания Мендининг картасини FIFA 22 режимидан олиб ташлади. Бироқ у ҳали ҳам Ultimate Team’да мавжуд. Студия ҳали бу қарорга расман изоҳ бергани йўқ.

Гарчи уч йил олдин (2018 йили) у Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган бўлса-да, жинсий зўравонликдан олдин «Сити» Бенжамин Мендининг трансферини муваффақиятсиз деб тан олганди.

— Уч йил ичида унинг бозор қиймати 35 миллион еврога тушиб кетди. У 57,7 миллион еврога сотиб олинганди — 2017 йилда бу миқдор ҳимоячи учун рекорд сумма бўлган.

— «Манчестер Сити»да Менди август ойигача 16 та жароҳат олиб, 123 ўйин ёки 727 кунни ўтказиб юборди.

— Мураббийлар штаби мунтазам равишда уни тартибсизлик, машғулотларга кечикиш ва уларга бепарво муносабатда бўлишда айбларди.

— 2018 йилда Гвардиола франциялик футболчини машғулотларга кеч қолгани учун яхшигина койиб берган. Ўшанда Менди Александр Поветкин—Энтони Жошуа жангини томоша қилиш учун Лондонга учиб кетганди.

— 2020 йили Goal қуйидагича маълумот тарқатди: Пеп Гвардиола жамоа аъзоларига омма олдида уларни қўллаб-қувватлашини айтиб, кийиниш хонасида ҳамма нарса очиқчасига бўлишини маълум қилган. Ва ўшанда биринчи нишон тикланиш жараёнларига нақ уч соат кечикиб келган Менди бўлган.

Гвардиола у билан кўп маротаба ахлоқий суҳбатлар ўтказган. Мутахассис уларда ундан асосий эътиборини кўнгилочар нарсалар ва ижтимоий тармоқларга эмас, балки футболга қаратишни сўраган. Бироқ бу ҳеч қандай натижа бермаган.

Англиядаги жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар тўғрисидаги қонуннинг биринчи моддасига кўра, зўрлаш уч қисмга бўлинади. Турли шароитларда айбланувчи 10 йилдан то умрбод муддатгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Бенжамин Менди ишида оғирлаштирувчи омил бор — у бир вақтда бир қатор жинсий зўравонликларда айбланмоқда. Бундан ташқари, бу ишда унинг шериги ҳам бор. Ҳозирча ҳамма нарса муддат аниқ 10 йилдан ортиқ бўлишига қараб кетмоқда. Маҳаллий ОАВ эса 15 йил ва ундан кўпроқ муддат ҳақида ёзмоқда. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, январь ойида бўлиб ўтадиган суд қарорини кутиш тўғри бўлади.

Унинг жамоаси ҳозирда самарали иш олиб бормоқда — ҳимоя қилувчи томон бирданига уч нафар гувоҳни топган, улар футболчининг айбсизлиги ҳақида гувоҳлик берган. Гап 22 ёшли Аннабел, 23 ёшли Матильда ва 32 ёшли Давия ҳақида кетмоқда. Матильда матбуот билан ҳам мулоқот қилишга улгурди: «Мен Бенжаминнинг аёлларга нисбатан шафқатсиз, ёмон ёки ҳурматсизлик қилганини ҳеч қачон кўрмаганман. Аксинча, у ҳар доим ҳаммага қулай бўлишини хоҳлайди».

Бенжамин фақат Женни Уилширнинг малакасига умид қилиши мумкин, у судни енгиллаштирувчи ҳолатларга ишонтиришга ҳаракат қилади: алкоголь ёки гиёҳванд моддалар, депрессия ё шунга ўхшаш нарсаларни ўйлаб топиши керак. Уларсиз Мендининг катта муддат олиш «имконияти» кундан-кунга ошиб бораверади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:08, 19.11.2021.
Ўқилди: 5957 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.