Кириш Регистрация

Зоҳид Абдуллаев: «Биз сизни стадионда кутамиз, азиз бекободликлар!»

Баҳо:
+ | -

Қадрли бекободликлар, азиз футбол ихлосмандлари! Миллионлар ўйини – футболга кириб келганимга йигирма йилдан ошди. Фаолиятим давомида кўплаб муҳим учрашувларда майдонга тушдим. Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилдим. Серқуёш Ватанимиз, қадрдон шаҳрим – Бекобод шарафини қўлимдан келгунича, баҳоли қудрат ҳимоя этдим. Бир неча йиллар жамоамизнинг тўпурари бўлдим. Бекободлик футболчилар орасида биринчи бўлиб рақиблар дарвозасига 100 дан зиёд гол киритдим. "Геннадий Красницкий клуби" аъзосига айландим.

Аммо ростини айтаман, фаолиятим давомида шу йилги - 2021 йилги мавсумнинг Бекободдаги охирги учрашуви – Суперлига дебютанти "Турон" жамоасига қарши баҳсчалик муҳим ўйин бўлмаган. Барчамиз учун қадрдон бўлган "Металлург" жамоамиз кучлилар сафидаги мавқеини сақлаб қолиш учун курашаяпти. Бизга қолган икки учрашувда ҒАЛАБА – очколар сув ва ҳаводек зарур! Ғалабани қўлга киритиш йўлида эса биз Сизларнинг – жамоамизнинг ўн иккинчи ўйинчисининг ёрдамига муҳтожмиз. Агарда Сиз азизлар 2021 йилнинг 21 ноябрь куни соат 16:00 дан "Металлург" марказий стадионига келсангиз, трибуналарни тўлдириб ўтирсангиз, тўқсон дақиқа давомида йигитларимизни тинмай қўллаб қувватлаб турсангиз, барчамиз учун муҳим бўлган вазифани бажариш осонроқ кечади. Сиз азизларнинг руҳий мададингиз йигитларимизга қўшимча куч, қувват бағишлайди. Мотивацияни оширади. Барчамиз орзиқиб кутаётган ҒАЛАБА эшиклари очилади, Ин Ша Аллоҳ!

Шу ўринда эслатиб ўтаман, 25-турдан ўрин олган "Турон" жамоасига қарши ўйин соат 16:15 да бошланади. Стадион эшиклари барча хохловчилар – азиз мухлисларимиз учун очиқ. Учрашувга кириш бепул.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 21:46, 19.11.2021.
Ўқилди: 1372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик