Кипрнинг "Апоэл" клуби бош мураббийи чемпионлар лигасининг 1/8 финали жавоб учрашувида "Лион" устидан қозонилган ғалабадан сўнг хурсандчилигини яшира олмади ва ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилгани билан ўртоқлашди.
"Бу тун "Апоэл" учун муҳим тун бўлди. Бу кеча фақат клуб ва унинг мухлислари учунгина эмас, балки бутун Кипр футболи учун унутилмас бўлди. Биз ҳеч қачон чемпионлар лигаси чорак финалига чиқамиз деб ўйламан эдик. Лекин футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи бунга сабаб бўлди. Стадионларимиз бугунгидай тўлиб тошса ҳаммсини уддаласа бўлар экан. Бу шунчаки фантастика!"- дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, "Апоэл" ушбу жавоб ўйинда "Лион"дан пеналтилар сериясида устун келди (1:0, 4:3- пенальтилар серияси) ва Кипр тарихида Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига чиққан биринчи клубга айланди.