Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги дуранг чемпионатдаги интригани сақлаб қолди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 25 тури доирасидаги “Қўқон-1912” – АГМК учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Бугун ушбу мавсумда ўз майдонимиздаги сўнгги учрашувни ўтказдик. Мавсумдаги энг қизиқарли баҳслардан бири бўлди. Бугун биз ҳам рақибларимиз ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Шу нарсага амин бўлдимки, қўқонлик ишқибозлар футболни жуда яхши кўришади, яхши тушунишади. Бугун улар ўз майдонимиздаги баҳсда биздан ғалаба кутишгани ҳам бор гап. Лекин йигитлар охиргача курашгани учун, мағлубиятга учраётганимизга қарамай, дуранг натижа қайд этишгани учун мухлисларимиз уларнинг олқишлашди. Бу йил айрим баҳсларда мухлисларимизни хурсанд эта олмадик. Кейинги йили албатта яхши натжалар билан уларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.


Бугунги беллашувнинг биринчи 15 дақиқасини жуда бўш ўтказдик. Рақиб бундан фойланиб, ҳисобни очди. Кейинчалик эса шогирдларим кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди. Мавсум биз учун осон бўлгани йўқ. Таркибда йўқотишларга дуч келдик. Наманганда баҳсда Ойбек Рустамовдан фойдалана олмаймиз. Унинг карточкалари сони тўртта етди. Шундай бўлса-да, мавсумни яхши натижа билан якунлашга ҳаракат қиламиз.
Бугун ҳар икки жамоага ҳам ғалаба керак эди. Шунинг учун сўнгги дақиқаларга қадар кураш кечди. Футболчилар ҳам ўз майдонимиздаги сўнгги баҳсда уч очкога эга бўлишни жуда хоҳлашди. Мавсум яхши кайфиятда тугатиш, кейинги йилги мавсумни яхши кайфиятда бошлаш учун замин яратар эди. Менимча, ҳеч ҳайси жамоа ўз майдонидаги дуранг натижадан қониқиш ҳосил қилмаса керак. Аммо мени хурсанд қилгани мағлубиятдан чиқиб кета олдик. Бугунги дуранг чемпионатдаги интригани сақлаб қолди. Энди кумуш медал учун кескин кураш кечса керак.

Манба: Qo'qon-1912 matbuot xizmati
Киритилди: 18:09, 20.11.2021.
Ўқилди: 1039 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.