Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Миржалол Қосимов: «Афсус, 2-ўрин масаласини сўнгги турга қолдирдик»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганинг 25-тури доирасида бўлиб ўтган "Қўқон-1912"га қарши ўйин (2:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бугун биз учун жуда масъулиятли ўйин эди. Қолаверса, бугун қизиқарли ва драматик руҳдаги учрашув гувоҳига айландик. Агар ғалаба қозонганимизда 2-ўрин масаласи ҳал бўларди. Афсус, ушбу масала кейинги ўйинга қолди. Йигитлар охиригача кураш олиб боришди, мезбонлар ҳам бизга қарши жуда яхши ҳаракат қилишди. Бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Агар Касьян 90-дақиқада юзага келган имкониятдан фойдалана олганида, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

Олдинда Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳси бизни кутиб турибди. Тезроқ тикланган ҳолда ушбу ўйинга тайёргарлик жараёнига киришимиз зарур.

VAR йўқлиги натижага таъсир қилдими? Йўқ, бундай деб ўйламайман. VAR йўқлиги бир жиҳатдан яхши бўлди. Нега деганда бугунги учрашув жозибадор руҳда ўтди. Кўп тўхталишлар бўлмади, ўйин вақтини ютқазмадик. Ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушгани кўриниб турди», — деди Қосимов.

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 18:28, 20.11.2021.
Ўқилди: 1434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.