Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

«ПСЖ» «Нант»ни мағлуб этди. Месси Лига 1'даги илк голини урди

Баҳо:
+ | -

Иккинчи дақиқадаёқ парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда «ПСЖ» дарвозабони Кейлор Навас майдондан четлатилди, аммо бу парижликларнинг якуний ғалабага эришишига тўсқинлик қилмади.

Меҳмонлар 77-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди, бироқ кўп ўтмай «Нант» ҳимоячиси Деннис Аппиа тўпни ўз дарвозасига йўллади.

Ўйиннинг 87-дақиқасида Мбаппенинг узатмасидан унумли фойдаланган аргентиналик юлдуз Лионел Месси якуний ҳисобни ўрнатди. Бу аргентиналикнинг Франция чемпионатидаги илк голи бўлди.

«ПСЖ» - «Нант» 3:1

Голлар: Мбаппе, 2 (1:0); Муни, 77 (1:1); Аппиа, 81 (2:1, автогол); Месси, 87 (3:1).

Киритилди: 23:23, 20.11.2021.
Ўқилди: 3281 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.