Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Хави дебют ҳақида нималар деди?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 14-тури доирасида бўлиб ўтган «Эспаньол»га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Мазкур баҳс Хави учун "кўк-анорранглилар" бошқарувидаги дебют учрашув бўлди.

«Хурсандман. Ўйин давомида қийналдик, аммо ҳозирда осон ғалабанинг ўзи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўсишда давом этишимиз керак. Фанатларнинг қизғин қўллаб-қувватлаши бизга куч берди ва жамоа бор кучини сарфлади.

Биз яхшироқ ўйнаймиз, яхши ҳужум ташкил қиламиз. Бугун эса муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Биринчи бўлимда вақти-вақти билан яхши ҳаракат қилдик, аммо очиқ ҳудудлар пайдо бўлганида қандай ҳаракат қилишни ҳар доим ҳам билмадик. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Ишни ғалаба билан бошлаганингда, уёғи осонроқ кетади», – деди Хави.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:51, 21.11.2021.
Ўқилди: 2549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик