Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Гамба Осака» устози ОЧЛдаги мағлубият учун мухлислардан узр сўради

Баҳо:
+ | -

Япониянинг «Гамба Осака» клуби янги тайинланган бош мураббийи Хосе Карлос Серрао Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» клубидан қабул қилинган йирик ҳисобдаги мағлубият учун мухлислардан узр сўради. Бу ҳақда «Goal.com» интернет-нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган «Гамба Осака» – «Поханг Стилерз» учрашуви 3:0 ҳисобида корейслар ғалабаси билан якунига етган. Ўйин Японияда ўтказилган эди.

«Аввало, ишқибозларимиздан кечирим сўрашни истардим. Биз «Гамба»нинг обрўсига яраша ўйин кўрсата олмадик. Бугун шармандали натижа қайд этилди», деди Хосе Карлос.

«Рақибимиз кучли жамоа эканлиги, яхши тажрибага эга бўлиб, қарши ҳужумларда хавфли ўйин намойиш этишини, шундан келиб чиқиб, унга қарши ўйнаш оғирлигини билардик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган вақтда бизда бир қатор имкониятлар бўлди, бироқ бундан фойда чиқара олмадик. «Поханг» эса ҳар бир имкониятдан фойдаланиб қолди», деди Серрао.

«Агар мусобақанинг очилиш ўйинида ғалаба қозона билганимизда эди, гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилган бўлардик. Бугун ўйин катта йўқотиш бўлди, бироқ кейинги ўйинларда албатта ғалаба қозонишимиз керак», дея қўшимча қилди «Гамба Осака» устози.

Хосе Карлос Серрао яқинда япониялик Акира Нишино ўрнига мураббий этиб тайинланган эди. Аслида, Серраонинг ўзи ҳам вақтинчалик бош мураббий ҳисобланади, чунки жамоага устозлик қилиши кутилаётган Вагнер Лопес айни вақтда Жей-лигада ишлаш учун рухсат берадиган лицензия олиш ҳаракатида.

«Гамба Осака» ва «Поханг Стилерз» жамоалари ўрин олган «Е» гуруҳининг иккинчи учрашуви Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйин 2:1 ҳисобида австралиялик меҳмонлар фойдасига ҳал бўлган эди.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 10:10, 08.03.2012.
Ўқилди: 8376 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.