Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рўзиқул Бердиев: "Сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди"

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- “Беллашув курашларга бой бўлди. Охирги вазиятларни оладиган бўлсак, биздан бироз омад юз ўгирди. Кўрдинглар тўп 2 марта дарвоза устуни ва тўсинига тегиб майдонга қайтди. "Сўғдиёна" кўпроқ курашларга таклиф этадиган жамоа. Футболчиларимизнинг бугунги ўйинга тайёргарлиги юқори эди. Дуранг натижа вазиятни янада мураккаблаштирди. Сўнги тургача қайси жамоа кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиши аниқ эмас. Бундай ҳолат чемпионатимизда кузатилмаётган эди. Чемпионатимизни охирини ҳисобга олсак, менимча қизиқ ўтаяпти. Дуранг манимча адолатли натижа бўлди, ҳар икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди” – дейди Рўзиқул Бердиев.

- Кубок ўйинида ҳам асосий таркиб ўйинчилари захирада қолдирилган эди. Бу ОФК Кубоги учун қилинган эди. Бугунги ўйинда ҳам асосий футболчилар захирада қолдирилди. Ўтган ўйинда жамоа 2 рақам остида ҳаракат қилиб керакли натижа эришилганлиги сабаб улар захирада қолдирилдими?

- Биз кейинги ўйинни ҳам эътиборга олдик. Чунки биз 3 кундан сўнг АГМК жамоаси билан Ўзбекистон кубоги финал йўламасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз. Шу сабаб айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Бугун уларнинг ўрнига тушган футболчилар ҳам майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Тўгри, мазмунли ўйин кўрсатмагандирмиз лекин керакли натижани қўлга киритдик.

- Чемпионат иштирокчилари сони оширилиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Бу борада “Насаф” жамоаси мураббийи сифатида эмас, ўзбек футболи мутахассиси сифатида нима дея оласиз?

- Суперлигада иштирокчилар кўп бўлгани яхши. Лекин аввал биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Суперлига иштирокчилари сони кўпайса, Про-лига ва Биринчи лигага бўлган қизиқиш камайиб кетишива бу бизнинг футболимизга салбий таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақида ҳар тарафлама чуқур ўйланиб қарор қабул қилинади.

 

Киритилди: 11:37, 21.11.2021.
Ўқилди: 2112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.