Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Учрашув аҳамиятидан келиб чиқсак, унинг томошабоп ва кескин курашлар остида ўтишини тахмин қилиш қийин эмасди. Ҳар икки жамоа шунга муносиб тарзда стадионга тўпланган мухлисларга муросасиз ўйин тақдим этишди.

Биринчи бўлимда хавфли вазиятлар асосан стандартлардан кейин вужудга келди. Айниқса, “Навбаҳор” футболчиларининг бурчак зарбасини ижро этишлари натижасида “Андижон” дарвозаси олдида голга тортадиган ҳолатлар кузатилди. Мезбонлар ҳам ўз навбатида, олдинга интилиб, хавфли ҳужумлар уюштиришди. Шундай ҳолатлардан бири 34-дақиқада кузатилиб, Ўткир Юсупов сўнгги ҳимоячи ролини бажариб, олдинга интилди, лекин бироз хатога йўл қўйиши оқибатида андижонликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Лекин бу вазиятда ҳимоячиларимиз фаол ҳаракат қилишди.

Шу тариқа, томонларнинг астойдил уринишларига қарамай, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 15 дақиқалик танаффусдан кейин “Навбаҳор” устунликни ўз томонига оғдириб, ҳужумни кучайтирди. Уринишлар 67-дақиқада ўз самарасини берди. Мирзоҳид Ғофуровнинг бурчакдан ошириб берган тўпини барчадан чаққон ҳаракат қилган Игорь Голбан иккинчи ҳаракатда дарвоза тўрига жойлади – 0:1.

Голдан сўнг майдон эгалари вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга интилишди, лекин футболчиларимизнинг тартибли ҳаракатлари дарвозамизга тўп киритилишининг олдини олди. 79-дақиқада “Андижон” аъзоси Бахтиёржон Қосимов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, “Навбаҳор” мезбонлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Вакилларимизнинг қарши ҳужуми пайти Эҳсони Паншанбе дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ўзи гол уриши мумкин бўлган вазиятда тўпни шериги Боян Найденовга узатди. Ярим ҳимоячимизга эса бўш қолган дарвозани ишғол қилиш қийинчилик туғдирмади – 0:2.

89-дақиқада “Андижон” футболчилари ҳисобн қисқартиришди. Гол муаллифи – Усмонали Исмоналиев. Лекин бу учрашувдаги сўнгги гол бўлди ва “Навбаҳор” сафардан уч очко билан қайтди.

Суперлига. 25-тур

21 ноябрь (якшанба)

“АНДИЖОН” - “НАВБАҲОР” – 1:2 (0:0)

Андижон. “Бобур арена” стадиони. 5469 томошабин.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Санжар Шоюсупов, Александр Сидоров, Ҳусан Музаффаров.

Назоратчи: Константин Смирнов.

ЎзПФЛ комиссари: Саид Шоҳруҳ.

Голлар: Усмонали Исмоналиев (89) – Игорь Голбан (67), Боян Найденов (87).

“Андижон”: 1.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов (20.Иззатилло Абдулҳақов, 82), 4.Усмонали Исмоналиев, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Бахтиёржон Қосимов, 9.Павел Забелин, 14.Василий Совпел, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 18.Абдуғани Камолов (10.Владислав Васильев, 78), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 49.Пламен Димов.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сардор Теляков (20.Иброҳим Ғанихонов, 61), 17.Эҳсони Паншанбе (28.Илҳомжон Алижонов, 90), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Давронбек Ҳошимов, 70.Аббосжон Ғуломов, 88.Боян Найденов, 95.Забиҳилло Ўринбоев.

Огоҳлантиришлар: Павел Забелин (1), Бахтиёржон Қосимов (15), Абдуғани Камолов (28), Пламен Димов (58), Усмонали Исмоналиев (89) – Аббосжон Ғуломов (8), Игорь Голбан (19), Боян Найденов (30), Ўткир Юсупов (90+2).

Манба: Navbahor klubi matbuot xizmati
Киритилди: 17:28, 21.11.2021.
Ўқилди: 1946 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.