Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Габриэль Кальдерон: «Банияс» ОЧЛни ғалаба билан бошлаганидан бахтиёрман»

Баҳо:
+ | -

Қатарнинг «Ал-Араби» жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг БААнинг «Банияс» клуби устози Габриэль Кальдерон қайд этилган натижадан хурсанд эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.

БААнинг «Банияс» ва Қатарнинг «Ал-Араби» жамоалари ўртасидаги ОЧЛ «В» гуруҳи 1-тур учрашуви 2:0 ҳисобида амирлик клуби ғалабаси билан якунига етди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида «Пахтакор» сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубига 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган.

«Банияс»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги илк ўйинида уч очкони қўлга кирита олганимиздан жуда ҳам хурсандман. Футболчиларимиз бугун илк дақиқаларданоқ қаҳрамонона ўйин кўрсатишди», деди аргентиналик мутахассис.

«Ал-Араби» яхши ўйин кўрсатди, бироқ биз уларнинг гол уришига йўл қўймадик. Бугунги ўйинда қайд этилган муҳим натижа БАА футболи нуфузининг ошишига хизмат қилади», деди «Банияс» бош мураббийи Габриэль Кальдерон.

Гуруҳ босқичи 2-турида «Банияс» Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлади. «Ал-Араби» эса ўз майдонида «Ал-Иттиҳод»ни қабул қилади. Ўйинлар 20 март куни бўлиб ўтади.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 11:02, 08.03.2012.
Ўқилди: 7959 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик