Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси коронавирус билан касалланишни олдини олиш чораларини кўрди.
Клубнинг расмий "Twitter" саҳифасида маълум қилишича, Серж Гнабри, Жамал Мусиала, Микаэль Кюзианс ва Эрик Шупо-Мотинг коронавирусга чалинган одам билан алоқада бўлишгани учун карантинга олинган.
Бу футболчилар билан бир қаторда Жошуа Киммих ҳам касалликка қарши эмланмаган.
Эслатиб ўтамиз, тепада исми санаб ўтилган футболчилар яқиндагина Никлас Зюле билан алоқда бўлишгани учун карантиндан чиқишган эди.