Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Лион» — «Марсель» учрашуви ҳаками нима учун ўйинни тўхтатганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 14-туридан ўрин олган «Лион» ва «Марсель» жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб борган ҳакам Рудди Букке ўйинда юз берган ҳодиса сабаб ўйинни нима учун тўхтатишга қарор қилганига изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, баҳснинг илк дақиқаларида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Дмитри Пайет бурчак зарбасини ўйинга киритишга тайёргарлик кўраётган пайтда трибунадан улоқтирилган сув идиш унинг бошига тегди. Ҳакам эса ўйинни бекор қилди ва жамоаларни трибуна остига олиб кириб кетди. Орадан 2 соат ўтиб баҳсни бутунлай бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. «Лион» президент Жан-Мишель Оланинг айтишича, рефери баҳсни давом эттирмоқчи бўлган, аммо «Марсель» вакилларининг босими остида ўз қарорини ўзгартирган.

«Барчаси бошқача бўлишини истагандик, аммо мен аввал бошданоқ ўйинни давом эттирмаслик ҳақида қарор қабул қилдим. Йиғилиш пайтида мухлислар томонидан тартибсизлик юзага келиш хавфи борлиги тилга олинди. Биринчи навбатда шуни инобатга олдик. Ишончим комил, ўйинни давом эттирмаслик ҳақидаги қарорим тўғри эди.

Мен бундай қарорни очиқ-ойдик сопрт сабабларига кўра қабул қилдим. Хавфсизлик борасида кўп омилларни инобатга олиш керак эди: тўла стадион, ўйинчиларни эвакуация қилиш… Аммо якуний қарорни мен қабул қилдим», — деди Букке.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 16:32, 22.11.2021.
Ўқилди: 1741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.