Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Шукуров гол урган, Машарипов жароҳат олган ҳафтада қолган легионерларимиз қандай натижалар қайд этишди?

Баҳо:
+ | -

Ўз фаолиятини Европа ва Осиёнинг бир қатор жамоаларида фаолиятини давом эттираётган легионерларимизнинг ўтган ҳафта қайд этган натижалари билан танишинг.

Саудия Арабистони. Жалолиддин Машарипов ("Ан-Наср")

Саудия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ан-Наср" ўз майдонида "Ар-Риёд" жамоасини қабул қилди ва 2:2 ҳисобида жанговар дурангга имзо чекди. Машарипов 67-дақиқада заҳирада майдонга тушди ва орадан 7 дақиқа ўтар-ўтмас жароҳат сабаб заҳирага олинди. Унинг қанча вақтга сафдан чиққанлигини маълум эмас.

БАА чемпионати. Отабек Шукуров ("Шаржа")

"Шаржа"нинг асосий ярим ҳимоячиларидан бирига айланиб улгурган Отабек Шукуров ушбу ҳафтада жамоаси билан "Хур-Факкан" меҳмони бўлди. Қувонарлиси, юртдошимиз 90 дақиқа тўлиқ ўйин ўтказди ва 1 голни ҳисобига ёздириб қўйди.

БАА чемпионати. Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал-Ахли")

Араб диёрларида тўп сураётган яна бир вакилимиз Азиз Ғаниев бўлади. У ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Ахли" клуби Бирлашган Араб Амирликлари 1-дивизиони 10-туридан ўрин олган учрашувда "Ан-Наср" меҳмони бўлди. Ўйин 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Ғаниев заҳирда қолдирилди.

Қозоғистон. Игорь Сергеев ("Тоболь")

Яна бир миллий терма жамоамиз аъзоси Игорь Сергеев фаолиятини қўшни Қозоғистонда давом эттираётганидан хабарингиз бор. "Тоболь" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Игорь ўтган ҳафта жамоаси билан бирга Қозоғистон кубоги ярим финал жавоб ўйинини ўтказди. Ўз майдонида "Шахтёр Қарағанда" клубига қарши ўйинда тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Сергеев самарали ҳаракатлар амалга оширмади. Жамоаси эса 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди ва кубокдаги иштирокини якунлади.

Белорусь чемпионати. Бобур Абдиҳалиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев ("Энергетик-БГУ")

Европа майдонларида ҳаракат қилаётган футболчиларимизга эътибор қаратамиз. Ўз сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчилар билан ҳаракат қилаётган Белоруснинг "Энергетик-БГУ" жамоаси ортда қолган ҳафтада миллий чемпионат доирасида навбатдаги ўйинини ўтказди. Ўз майдонида "Славия Мозры" клубини қабул қилган жамоа 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Бобур Абдиҳалиқов баҳсда 56 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Шаҳзод Убайдуллаев тўлиқ ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 1 гол ёздириб қўйди.

Россия чемпионати. Иброҳимхалил Йўлдошев ("Нижний Новгород")

Россия Премьер-лигасида ҳаракат қиладиган терма жамоамиз аъзоси Иброҳимхалил Йўлдошев "Нижний Новгород" сафида навбатдаги ўйинда майдонга тушди. Чемпионат пешқадами "Зенит" уйида мехмон бўлган новгородликлар йирик 5:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Иброҳимхалил тўлиқ ўйин ўтказди ва 1 голли узатмани амалга оширди.

Италия чемпионати. Элдор Шомуродов ("Рома")

"Рома"нинг кетма-кет иккинчи учрашувида асосий таркибда майдонга тушган Элдор Шомуродов афсуски, ўйинда самарали ҳаракатлар амалга оширмади. Ўзининг собиқ жамоаси "Женоа"га қарши ўйинда 75 дақиқа ўйнаган Шомуродов ўринга майдонга тушган Афена-Гьян ўйинда дубль қайд этиб "бўрилар" ғалабасини таъминлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:54, 22.11.2021.
Ўқилди: 3006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.