"Милан" президенти Силвио Берлусконининг қизи Барбаранинг айтишича "Милан" клубига хусусий стадион керак.
"Биз "Арсенал" билан кечган ўйинда жуда хавотирландик. Бу кеча "Эмирейтс" қандайдир жодулаб қўйилгандай туюлди. 2015 йил "Сан-Сиро" реконструкция қилинади, бу эса бизнинг фанатларимиз учун ноқулайлик туғдиради. "Милан"га янги стадион керак", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Gazzetta dello Sport.
Эсдатиб ўтамиз, А серияда фақатгина "Ювентус" ўз стадионига эга холос.