Жанлуижи Буффон 2018 йилда фаолиятини якунлашга тайёр бўлганини айтди. Футболчи билан фақат учта клуб қизиқди. Улардан бирининг вакили дарвозабонга қўнғироқ қилди.
«Агар агентимга «Барселона», «Реал» ёки «ПСЖ»дан қўнғироқ қилишса, фаолиятимни тугатиш ҳақидаги қароримни ўзгартиришимни айтдим. 20 кундан кейин улар »ПСЖ«дан қўнғироқ қилишди. Мен бундай имкониятни қўлдан бой беришни аҳмоқлик деб ўйладим», деди Буффон.
Бу мавсумда дарвозабон Б серияда «Парма»да ўйнаяпти. Футболчи Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига боришни кутмоқда.