Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Моуриньонинг “Рома”даги саргузашти тугадими ёхуд португалияликнинг кейинги манзили қаер бўлади?

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо – ўзи ишлаган “Порту”, “Интер”, “Реал Мадрид”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари билан эришган барча ютуқларининг деярли ҳаммасини иккинчи йилда қўлга киритган (“Тоттенхэм”дан ташқари).

Моуриньога феъл-атвори туфайли бошқача муносабатда бўлишингиз мумкин, лекин нега португалияликнинг топ-мураббийлар рўйхатида эканлиги билан фақат аҳмоқгина баҳслаша олади. “Special One”нинг тажрибаси ўз-ўзидан далолат беради. Дунёдаги миллионлаб мутахассислар жуда кўп совринларга эга Жозе каби бўлишни орзу қилади. Сўнгги йилларда унинг фаолияти пасайиш тенденциясида бўлса-да, Моуриньо топ мураббий бўлиб қолмоқда. Португалиялик клубга Лига кубоги ва Европа лигаси совринларини олиб келган тақдирда ҳам МЮни юқори савияга қайтара олмади. Аммо, Шимолий Лондонга совринлар учун таклиф қилинган Моуриньо “Тоттенхем”га ҳеч қандай соврин ютишга ёрдам бермади.

 

Ўтган ёзда Жозе Моуриньо “Рома”да янги саргузаштни бошлади. Жамоа жорий мавсумни кетма-кет олтита ғалаба билан бошлади ва эҳтимол, Моуриньо бир қанча клублардаги омадсизликлардан сўнг, ниҳоят муваффақият қозонадиган жойни топгандек туюлди. Бироқ, натижалар тезда ўзгариб кетди ва унинг жамоаси кўнгилдаги каби ўйин намойиш этмай қолди. Клубга катта трансферлар кераклигини таъкидлашдан чарчамаган Жозени яна аввалгидай баҳона қилишни бошлади. Миш-мишларга кўра, португалиялик “Рома” спорт директори Тиаго Пинто билан можарога учраган. Моуриньо ва  Рим клуби ўртасидаги иттифоқ узоқ давом этмайди деган хабарлар тарқалди.

 

“Special One” қаерга боради?

 

Моуриньо ва “Ньюкасл” номлари ОАВ орқали тез-тез тилга олинишни бошлади. Яқинда Саудия Арабистони суверен жамғармаси бошчилигидаги консорциум томонидан сотиб олинган инглиз клуби ўз олдига катта мақсадлар қўйганини тахмин қилиш мумкин. “Қарғалар”нинг янги етакчиларининг молиявий имкониятлари келажакда Англия ва Европада янги топ-клуб пайдо бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. “Ньюкасл” аллақачон энг кучли футболчиларни сотиб олиш учун курашиш нияти ҳақида гапирган, бироқ биринчи навбатда клуб инфратузилмани яхшиламоқчи.

“Ньюкасл” ва Жозе Моурино – мукаммал тандем. Португалиялик мураббий қиммат харидларга ишониши мумкин бўлган клубга эга бўлади. Айнан шу нарса охирги йилларда Жозега етишмаяпти. Шу билан бирга, бу ерда хеч ким тезда Моуриньодан натижа талаб қилмайди, чунки “Ньюкасл” шаклланиш даврида бир мавсумдан кўпроқ вақт ўтказади. Кенг имкониятлар, босим йўқ ва узоқ муддатда “Ньюкасл”ни катта жамоага айлантирадиган мураббий бўлиш имконияти. Жозибали, тўғрими?

Эҳтимол, буларнинг барчаси Моуриньо ўзи ишлаган Англиядаги учта клуб раҳбарларига ниманидир исботлашига сабаб бўлиши мумкин.

 

“Ньюкасл” эса ўз навбатида нафақат топ-мураббий, балки футбол оламидан катта фигурани жамоага олиб келади. Жозе Моуриньо ОАВ ва жамоатчилик учун ҳақиқий магнитдир. Ўзининг узоқ йўлини энди бошлаётган клуб учун шундай мураббийнинг бўлиши ажойиб натижаларга сабаб бўлиши мумкин. Моуриньо бошқарувида бўлса, “Ньюкасл”га қизиқиш анча юқори бўлади.

Эдди Хоу яқинда “қарғалар” бош мураббийига айланди. Бу “Борнмут”даги  муваффақиятли фаолияти билан танилган ёш мутахассис. У тўртинчи дивизиондан Премьер-лигадаги дебютигача жамоа билан йўл босиб ўтган. “Гилослар” беш мавсумни инглиз футболи элитасида ўтказди.

Хоу – ажойиб мутахассис. Ҳозир ўзи учун жуда таниш шароитда, чунки “Ньюкасл” элитада қолиш учун жон сақлаб қолиш мақсадида курашмоқда. Аммо Хоу яқин йилларда “қарғалар” ўз олдига қўядиган юқори мақсадларга эришадими? Ажойиб савол. “Ньюкасл”га жиддийроқ мақсадларда мураббий керак бўлса, улар Жозе Моуриньога мурожаат қилишлари мумкин. Бир неча ҳафта олдин португалиялик мутахассис “Ньюкасл”нинг натижалари ва клубдаги ўзгаришларга бефарқ эмаслигини айтганди. Балки, Моуриньо шу тариқа клубнинг янги хўжайинлари эътиборига тушишга ҳаракат қилгандир?

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:17, 24.11.2021.
Ўқилди: 11654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.