Кириш Регистрация

“Олимпик” йигитлари Париж-2024 йўлланмаси йўлида тобланишмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун МОҚ қошида “Олимпик” футбол клуби тузилган. Бугун МОҚ ва ЎФА раҳбарияти, клуб мутасаддилари жамоанинг тайёргарлик стратегиясини муҳокама қилишди.

Йиғилишда МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, “Олимпик” клуби директори Алишер Пўлатов, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди.

“Олимпик” Про-лига мавсумини кўнгилдагидек якунлади. Ҳозир жамоа 2 декабр куни Суперлига йўлланмаси учун кечадиган ўтиш ўйинига ҳозирлик кўрмоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу клубда ёшлар терма жамоамизнинг вакиллари йиғилган бўлиб, халқаро мусобақаларда йигитлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўйинчилари сифатида жам бўлишади.

Йиғилиш аввалида Равшан Эрматов мавсум якунлари ва олдиндаги режалар ҳақида батафсил гапириб берди. Шундан сўнг Тимур Кападзе ортда қолган ўйинлар бўйича фикр билдирди.

“Сўнгги ўтказган мусобақамизда Саудия Арабистони, Қувайт, Бангладеш ёшлари билан ўйнадик. Уларнинг кўпчилиги биздан 1-2 ёш катта бўлса ҳам, жисмоний ва тактик жиҳатдан улардан кам эмас эдик. Жамоа тузилишига, бизга ўзимизни кўрсатиш учун имкон берган ҳукуматимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳозирги мақсадимиз ўтиш беллашувида ғалаба қозониб, Суперлигага йўлланма олиш. Биз қанча кучли жамоалар билан ўйнасак, шунча ўса оламиз”, – деди жамоа бош мураббийи.

Якунда МОҚ раиси режалар бўйича ўз хулосасини айтиб ўтди:

“Таиландда ўтган Токио-2020 лицензион мусобақаси биз учун катта сабоқ бўлди. Йигитлар, ҳозир Сиз темир интизом билан мураббийларингиз бераётган кўрсатмаларга амал қилсангиз, албатта олдимизга қўйган мақсадимизга етишамиз. Бунинг учун давлатимиз раҳбари барча шароитларни яратиб бермоқда. Сизлардан фақат олға интилишингизни сўраб қоламиз”.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 19:23, 24.11.2021.
Ўқилди: 1997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик