Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Рўзиқул Бердиев: “Футболчилар бугун қаҳрамонлик кўрсатишди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги ½ Финал АГМК - “Насаф” (0:2) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб берди.

Финалга чиққанимиздан жуда ҳам хурсандман. Бугунги беллашувда футболчиларимиз ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатишди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ўйинда ҳам биз мезбонларга қараганда яхши ўйин кўрсатдик ва шунинг ҳисобига ғалаба қозондик. Ўйин жуда оғир бўлди. Биз ўтган йили ҳам кубок беллашувининг айнан шу босқичида Олмалиқда ўйнаб, мағлубиятга учраган эдик. Бугунги баҳсда биз хақли ғалабага эришдик. Ўйин кутилмаган ҳолатларга бой бўлди. Пеналтидан фойдалана олмадик, бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдик. 70-80 дақиқа АГМК майдонида бир киши кам бўлиб ғалаба қозониш бу қаҳрамонлик деб биламан” – деб ўз фикрлари билан ўртоқлашди Рўзиқул Бердиев.

- Тўғри бугун жамоа ғалаба қозонди. Ҳакамлар ишини қандай баҳолайсиз. Шу вазиятлар аксинча ҳам бўлиши мумкин эди?

- Билмадим. Ҳакамлар хато қилишдан қўрқишганида вазиятларни кўриб чиқиб, қарор қабул қилишмас эди. Бу ерда фақат бош ҳакамнинг эмас, кўпчиликнинг қарори бўлди. Бўлиб ўтган вазиятларни яхшилаб ўрганиб, кейин қарор чиқаришди деб ўйлайман. Ҳакамлар ишига эътироз бўлиши мумкин эмас. Улар бугун ўйинни яхши бошқаришди. Бу гапларни ғалаба қозонганимиз учун айтмаябман. Улар ҳар бир вазиятни чуқур ўрганиб чиқишди.

- Бугунги ўйинда ҳакамлик ишига қандай қарайсиз? ВАР да ҳам собиқ ўтмишда “Насаф” билан ютуқларга эришган Аҳрол Рисқуллаев ишлади.

- ВАР да бугун ким ўтириб ишлаганинга эътибор берганимиз йўқ. Келинглар беллашув ҳақида гаплашайлик. Ўйин ҳақида саволлар бўлса беринглар.

- “Насаф” бир киши кам бўлиб қолгандан сўнг жамоа ўйини ўзгарди. Футболчилар ўйинни чўзишга ҳаракат қилишди.

- Бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозонди демоқчимсиз? Раҳмат, биз ғалабага эришдик ва бу натижа билан барчани табриклайман.

Манба: Nasaf klubi matbuot xizmati
Киритилди: 19:36, 24.11.2021.
Ўқилди: 2682 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.