Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

ЎФА мутахассислари Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Баҳо:
+ | -

ЎФА Бош котиби Аваз Максумов бошчилигидаги мутахассислар футбол оммавийлигини ошириш, болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришди.

Дастлаб Нукус шаҳри мезбонлик қилаётган “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мусобақаси ўтказилаётган майдонлар, футбол академиянинг моддий техника базаси ҳамда 2022 йилда амалга ошириши лозим бўлган қурилиш-реконструкция ишларининг лойиҳаси билан яқиндан танишиб чиқилди. Масъуллар билан бўлган суҳбатда қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифатли футбол майдонларини барпо этиш, ётоқхона ва ошхоналарни замон талабларига мос равишда жиҳозлаш, шунингдек, Европа даражасига мос шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шундан кейин, Хўжайли тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида аёллар футболи бўйича фаолият юритаётган мураббий ва футболчилар билан учрашиб, 2021 йили қизлар ўртасидаги U14 Ўзбекистон чемпионатида совриндор бўлган Хўжайли тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг жамоасига Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ажратилган футбол тўплари топширилди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида намунали тарзда фаолият юритаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол жамоаларига ҳам тўплар тарқатилди.

Мутахассислар билан учрашувда келажакда Қорақалпоғистондан кўплаб истеъдодли футболчилар етишиб чиқиши учун республикадаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда футбол академиясининг фаолиятини тизимли ва халқаро стандартлар асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Спорт мактабларида тарбияланаётган болалар нафақат жисмонан, балки маънан ҳам етук бўлиши, уларнинг таълим олиши ва китоб ўқиши зарур эканлиги айтилди.

Куннинг иккинчи ярмида ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг директорлари иштирокида 2021-йил якунлари ҳамда 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган режаларга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинарни ўтказишдан асосий мақсад, футбол академияларининг жорий йилдаги амалга оширилган ишларини таҳлил қилиш ҳамда келаси йилги иш режаларни мукаммаллаштиришдан иборат. Семинарда барча футбол академияларининг раҳбарлари келажакдаги истиқболли режаларини таништирди. ЎФА раҳбарияти томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, ЎФА бош котиби ва мутахассислари Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Зарикеей Расул Пўлатович билан учрашиб, Қорақалпоғистон футболини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган зарур чора-тадбирларни келишиб олишди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 10:51, 25.11.2021.
Ўқилди: 1256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.