«Анжи» ёзги трансфер дарчасида Мадриднинг «Атлетико» клубидан турк яримҳимоячиси Арда Туронни сотиб олишга ҳаракат қилади. Футболчининг харид қилинишини аввалроқ Туркия терма жамоаси фаолият кўрсатган Гуус Ҳиддинк хоҳламоқда.
Vatan газетасининг маълумотларига кўра, Доғистон клуби 25 ёшли ҳавбэкни қўлга киритиш учун 20 миллион евронинг баҳридан ўтиб, унга йилига 7,5 миллион евро маош билан узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Арда Турон «Атлетико»да 2011 йилнинг бошидан ўйнамоқда. Жорий мавсумда у «матрасчилар» учун барча турнирларда 26 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритган.