Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати механизми

Баҳо:
+ | -

ОФК 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати механизмини тасдиқлади. Унга кўра қитъанинг 18та мамлакати Осиё чемпионатида иштирок этиш таклифи билан чиққан. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.

Регламентга кўра, сўнгги Осиё чемпионатида дастлабки 4та ўринни эгаллаган мамлакатлар: Япония, КХДР, Хитой ва Жанубий Корея саралаш турнирида иштирок этишмайди. Қолган 14та мамлакат эса қитъа чемпионатининг финал қисмида иштирок этиш учун саралаш босқичини босиб ўтиши керак.

2012 йилнинг 6-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган саралаш раундида мамлакатлар қуйидагича гуруҳ ҳосил қилишди. 

«А» гуруҳи
(Ғарбий Осиё минтақаси)
«В» гуруҳи
(Марказий ва жанубий Осиё минтақаси)
«С» гуруҳи
(АСЕАН минтақаси)
«D» гуруҳи
(Шарқий Осиё минтақаси)
ЭРОН ҲИНДИСТОН АВСТРАЛИЯ ХИТОЙ ТАЙПЕЙИ
ИОРДАНИЯ ШРИ-ЛАНКА ТАИЛАНД ГУАМ
БАҲРАЙН ЎЗБЕКИСТОН МЬЯНМА ГОНКОНГ
КУВАЙТ   ФИЛИППИН  

Гуруҳ якунларига кўра дастлабки икки ўринни қўлга киритган мамлакатлар 2013 йилнинг 7-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг финал қисмида иштирок этишади. Юқорида айтиб ўтилганидек, Япония, КХДР, Хитой ва Жанубий Корея терма жамоалари қитъа чемпионатида саралаш турнирисиз иштирок этади. Саралашни муваффақиятли якунлаган жами 8 мамлакат ва унда иштирок этиши аниқ бўлган 4 мамлакат (жами 12та) 4та гуруҳга тақсимланади. Кучли тўртлик биринчи саватда бўлгани сабаб, 1та гуруҳга тушмайди. Шунингдек, саралашда 1та гуруҳда иштирок этган мамлакатлар ҳам 1та гуруҳдан жой олишмайди.

3тадан жамоаси бор ҳар бир гуруҳнинг энг яхши иштирокчиси ярим финалга йўл олади. Ғолиб жамоалар финалда, мағлублари эса 3-ўрин учун беллашувда кураш олиб боради.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, янги ташкил қилинган 16 ёшгача бўлган Ўзбекистон қизлар терма жамоасига Гулнора Аъзамова мураббийлик қилади.

Манба: the-uffc.com
Киритилди: 10:36, 09.03.2012.
Ўқилди: 8667 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.