Роберто Манчини қуръадан унчалик хурсанд бўлмади, аммо жамоаси учун устунлик топишга ҳаракат қилмоқда. Европа чемпионлари ўзларига бўлган ишончни йўқотмайди. Манчини ижобий натижага ишонади, гарчи у бир ўйин форматининг мураккаблиги ҳақида гапирса ҳам.
«Қуръа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. Бу фақат битта ўйин. Бу формат қийин. Ҳозир ўзимизга ишонамиз, кайфиятимиз яхши.
Биз саралашда жуда яхши эдик. Ҳатто Швейтсария билан ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳақли эдик, аммо бунга эриша олмаганмиз», деди мураббий.
Италия финалга чиқса ва Португалия билан тўқнаш келса, ҳал қилувчи ўйинни меҳмонда ўтказади.