Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Бахтиёр Ашурматов: “Навбаҳор” ва унинг мухлислари қалбимда чуқур из қолдирган”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйиндан аввал ҳам “Навбаҳор” билан ўйин дерби мақомига эга бўлганлиги сабабли, қайси жамоа ютишидан қатъий назар, жанговар ўйин бўлиши, футболчилар охиригача курашишини айтгандим. Гапларим ўз исботини топди. Иккала жамоа ҳам ўйин сўнгигача чиройли футбол намойиш этишди. Йигитлар айтган кўрсатмаларимни тўғри бажаришди ва ўйлайманки, бугун ҳаққоний ғалабага эришдик. “Навбаҳор” футболчиларига ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки улар 1:3 ҳисобида ютқазаётганда ҳам мухлислари учун астойдил курашишди, ишқибозлар ҳам чиройли футбол гувоҳига айланишгани сабабли охиригача жамоаларни қўллаб-қувватлашди. Жамоамиз номидан уларга миннатдорчилик билдираман, доимо соғ-саломат бўлишсин. Ва албатта, Қўқондан узоқ йўл босиб келиб, бизга ишонишгани учун катта раҳмат. Ўйлайманки, кейинги мавсум “Навбаҳор” ҳам, “Қўқон-1912” ҳам ўз олдига янада юқорироқ вазифаларни қўяди, ҳар икки жамоа мухлислари жамоалари юқори ўринларни эгаллашига муносиб, - дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Жамоангиз биринчи даврада “Навбаҳор”га ютқазиб қўйишгани сабабли ҳам, бугун футболчилар ўзгача иштиёқ билан тўп суришдими?

- Гапнинг очиғи, бугунги ўйин шахсан мен учун ҳис-ҳаяжонга бой ўйин эди. Чунки бундан аввал “Навбаҳор”да ишлаганман, бу жамоа ва унинг мухлислари, ўша ишлаган йилларим қалбимда чуқур из қолдирган. “Навбаҳор” мухлисларига нисбатан меҳрим баландлигини ҳеч қачон яширмаганман. Шу сабабли, бугунги учрашув мен учун принципиал аҳамиятга эга эди. Биринчи даврада бой берилган ўйин учун реванш олишга интилдик, Худога шукр, мухлисларимиз ва раҳбарларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ўйин охирида бўлган вазият учун “Навбаҳор” мухлисларидан узр сўрайман. Футболчимизга ҳам танбеҳ бердик, ёшлик қилиб бироз провокацион ҳаракат қилиб қўйди. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда жамоамиз томонидан бундай ҳаракатлар қилинмайди. Қўқон ва Наманган жамоалари, мухлислари ҳурматга муносиб, шу боис, кейинги ўйинлар бунданда чиройли ўтади, деб ўйлайман.

- “Қўқон-1912”нинг жорий мавсумдаги натижаси бўйича фикрингиз қандай?

- Натижадан қониқмаганлигимиз аниқ, чунки бу мавсум водий футболи учун муваффақиятсиз бўлди. Биз ҳам, “Навбаҳор” ҳам катта ниятлар билан мавсумни бошлагандик, лекин афсуски, ўз майдонимизда жуда кўп очко йўқотишимиз сабабли юқори ўринларни эгаллай олмадик. Мавсумни биз учун қониқарсиз деб айтиш мумкин. Афсуски, “Турон” ва “Андижон” жамоалари Суперлигани тарк этишди. Менимча, водий жамоалари ҳам юқори ўринлар учун курашадиган даражага чиқса, бундан чемпионатимиз савияси янада ошади. Зеро, водийлик мухлислар футболни жуда яхши кўришади.

Манба: Навбаҳор клуби матбуот хизмати
Киритилди: 19:30, 27.11.2021.
Ўқилди: 1615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3618]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2754]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1956]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1834]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1778]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1508]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1501]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1417]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1391]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1269]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.