Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Луисма Эрнандес: «Ўзбекистон кубоги финалида «Насаф» «Пахтакор»га жанг таклиф қилса керак»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

— Жамоамизни кўпроқ руҳий тарафдан тайёрлаш лозим эди. Охирги турда ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эканлигини тушунтирдик. Жароҳатланганлар кўплигига қарамасдан, мавжуд футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди. Руҳий тайёргарлигимиз яхшилиги ҳисобига ғалаба қозондик.

— Учрашувга тайёргарлик жараёнида кўпроқ нималарга аҳамият берилган?
— Бу жамоани жуда қийин ҳолатда қабул қилиб олдим, лекин шунга қарамасдан, йигитлар билан астойдил меҳнат қилдик. Асосий эътиборни ўз жамоамиз ўйинига қаратдик ва жипслашган ҳолда ҳаракат қилдик.

— Ўйинни кузатиш давомида бутун-диққат эътиборингиз шу ўйинга қаратилганмиди ёки "Сурхон" – "Машъал" баҳси ҳақида ўйладингизми?
— Тўғрисини айтсам, у ўйинга умуман эътибор бермадим. Диққат-эътиборимизни фақат ўзимизнинг ўйинимизга қаратдик, буни йигитларга ҳам айтгандим.

— Ўзбекистон кубоги ярим финал учрашувларини кузатиб бордингизми?
— Ҳа.

— Кубок финали фаворити қайси жамоа деб ўйлайсиз?
— Қизиқ ўйин бўлади. Мавсумнинг якуний ўйин бўлгани учун икки жамоа ҳам борини бериб ҳаракатланади. Қоғозда "Пахтакор" – фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади.

— Испания ва Ўзбекистон футболида ўхшаш жиҳатлар борми?
— Ҳозирча ҳақиқий испан футболи қанақа бўлишини мухлисларга кўрсатганимиз йўқ. Умид қиламанки, кейинчалик испан футболи қандай бўлишини "Металлург" билан намойиш этамиз. Албатта, ўхшаш жиҳатлар бор. Бироқ ҳозир бизга натижа муҳимлиги учун шунга мос услубдан фойдаландик. Футбол ўзига ишонган, мард ва жасур инсонлар ўйини.

Фурсатдан фойдаланиб, "Металлург" раҳбариятига, мухлисларига ва жамоа ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

— "Металлург"ни Испаниянинг қайси жамоасига қиёслаш мумкин?
— Ҳозирча "Атлетико Мадрид" (кулади). Чунки асосий урғу натижага қаратдик ва шунга мос услубда ўйнадик. Бироқ кейинги мавсумдан бошқа жамоаларга ўхшасак керак...

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 21:24, 27.11.2021.
Ўқилди: 1975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3618]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2754]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1956]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1834]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1778]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1508]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1501]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1417]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1391]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1269]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.