Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ЎФАда Суперлига якунлари бўйича клублар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида ЎФА Президенти Абдусалом Азизов раислигида 2021 йилги мавсум якунлари ва кейинги йилги мавсум режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда миллий чемпионатимизда тўп сураётган клубларнинг бош мураббийлари, жисмоний тайёргарлик ва илмий-методик таҳлил бўйича мутахассислари иштирок этишди. ЎФА раҳбари футболчиларнинг бетартиб трансферлар натижасида доимий клубларни алмаштириши, бунда ўсиш ва юқори натижа қайд этиш асосий мақсад бўлмаётганлигини танқид остига олди. Масъулларга кейинги мавсумдан трансферлар жараёнини қаттиқ назорат остига олиниш топшириғи берилди. Шунингдек, легионерларни олиб келишда уларнинг даражаси ва савиясига алоҳида эътибор қаратилиши кераклиги таъкидланди.

Суперлиганинг сўнгги ўйинлари муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтганлиги, кучли учлик учун кечган рақобат охирги тургача сақланиб қолганлиги, адолат принципларига риоя этиш йўлида барча ҳаракатлар амалга оширилгани таъкидланди. Абдусалом Азизов кейинги мавсумда иштирок этадиган клублар сони ўзгартирилмаслиги, барча режалар регламент асосида ташкил этилишини маълум қилди. Янги мавсумдан бошлаб клублар учун бир қатор стандартлар жорий этилиши, хусусан, футболчилар учун жисмоний тайёргарликнинг минимал даражаси талаблари белгиланиши ва майдонлар ҳолати қатъий назорат остига олинишини айтди.

Клуб академиялари ва аёллар футболини ривожлантиришга ҳам тизимли ва сифатли ёндашиш талаби қўйилди.

Клублар томонидан сарфланаётган маблағларни айнан футбол инфратузилмасини босқичма босқич ривожлантириш учун мақсадли йўналтириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов юқори даражадаги футболчилар етиштиришда муҳим бўлган жиҳатлар, хусусан спорт тиббиёти, витаминизация нутрициология, замонавий спорт технологияларидан самарали фойдаланиш ва бу йўлда мутахассисларни тайёрлаш, мураббийлар таълими масалаларида таклиф ва тавсиялар берди.

Кун тартибидаги масалалардан Ўзбекистон чемпионати-2022 мусобақалари регламентига Суперлига ўйинчиларининг жисмоний тайёргарлигига минимал талабларни жорий этиш мавзуси муҳокама қилинди. Бу ўз навбатида натижа ва кўрсаткичларга ижобий таъсир қилиши, бундай таҳлил замонавий футбол талаби экани эътироф этилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳам сўз олиб, футбол спорт турлари ичида энг кўп энергия талаб қилиши, шу сабабли футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш биринчи галдаги вазифа эканлигини айтди. Футболчиларга бериладиган юкламаларни доимий равишда назорат остида ушлаш, бу борада клубларда жисмоний тайёргарлик бўйича тажриба эга мутахассислар фаолият юритишини ташкил этиш кераклигини қўшимча қилди.

Шунингдек, йиғилишда Суперлига мураббийлари бир қатор муаммоли вазиятларга ўз таклифларини билдириб ўтишди. ЎФА раҳбарияти ушбу муаммолар ечимида жамоаларга ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 23:29, 29.11.2021.
Ўқилди: 3011 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8698]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3845]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3513]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2804]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2644]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2264]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1913]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1787]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1711]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.