Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

"Роналду билан ғирром ўйин қилишди ва бу адолатсизлик..." — Ориф Толипов мақоласи

Баҳо:
+ | -2

France Football нашри "Олтин тўп-2021" совринини ўз эгасига топширди. Доимгидек дабдаба билан ўтказилган маросимдан сўнг баъзи фикрлар билан ўртоқлашмоқчиман. Дастлаб тезислар кўринишида асосий нуқталарни ёзай, сўнг уларни алоҳида изоҳлашга уринаман.

1. Жуда кўп танқидларга қарамай Месси -- барибир муносиб...

2. "Олтин тўп" соврин сифатида, France Football эса нуфузли нашр сифатида чўкиб бормоқда...

3. Роналду билан ғирром ўйин қилишди ва бу адолатсизлик...

4. Дунё футболига янги, мукаммалроқ йил соврини керак...


1. Ҳозир Мессига соврин топширилгани учун айрим "роналдучи" фанатлар куракда турмайдиган ҳақоратлар билан қаерда шу мавзу бўлса ўша ерда изоҳ ёзишмоқда. Қуйида ёзилганлар уларга тааллуқли эмас. Мен адекват ишқибозларни назарда тутиб ёзмоқчиман. Лионель Месси бу йил Аргентина билан "Копа Америка"ни ютди. Бу мамлакат охирги маротаба Марадона ҳали майдонда тўп тепиб юрган маҳал бундай йирик турнирда зафар қучган. Лео турнирнинг энг яхши футболчиси бўлди. Финалдан бошқа барча ўйинда майдонда яққол етакчи эди. Ўша оёғи синиб кетай деган ўйинни эсланг. 4 та гол ва 5 та ассист бор унда. Шунингдек, унинг ҳисобида жами 56 ўйинда 41 гол ва 17 ассист бор. Испанияда мавсум тўпурари ва футболчиси бўлди. Мамлакат кубогини финалда 2 та гол уриб ютди. Жамоасини энг қийин даврда елкасида олиб юрди. Ҳа, бу унинг энг яхши мавсуми эмасди, аммо дунёда икки футболчи борки, улар энг яхши мавсумини ўтказмай ҳам "энг яхши" дея эътироф этилиши мумкин. Бири Месси. Иккинчиси ҳақида бироз кейинроқ. Хуллас, барибир охир-оқибат совринни Мессига бериш учун асослар мавжуд эди.

2. France Football нашри сўнгги йилларда Франциянинг бошқа бир йирик L'Équipe нашри таркибига ўтиб кетган, тиражлари камайиб, электрон иловаларга кўчиб-кўчолмай турган, иқтисодий қийинчиликлар гирдобидаги нашрдир. Ўтган мавсум карантин баҳонасида совринни топширмаслик имиджга кучли зарба берди. Гарчи Месси Левандовскига илиқ сўзлар билан тасалли берган бўлсада, ҳамма бу йил ҳеч бўлмаса аввалги йил ҳисобидан польшаликка соврин топширилиши кутган эди. Овоз беришдаги танловлар ҳам қизиқ. Нашр ҳар бир мамлакатдаги айнан овов беришда иштирок этувчи журналистни қандай мезонлар асосида танлаб олиши ҳам мавҳум бўлиб қолмоқда. Ва энг муҳими яқин тарихда масалан кечагидан чандон ортиқ вазиятларда ҳам соврин Мессига топширилган. Масалан, 2010 йилда совринга Испания билан ЖЧда тенгсиз бўлган, бош қаҳрамонга айланган Андрес Иньеста муносиб эди. Ўша воқеанинг фонида бу йилги тақдирлаш аниқ адекват дейиш мумкин. Аммо бу нисбийликни келтириб чиқаради ва бу нотўғри, албатта. Бир сўз билан айтганда, France Football чўкиб бормоқда ва йилдан йилга баландроқ бақиришга уримоқда, аниқроғи чиранмоқда.

3. Роналду билан ғирром ўйнашди. Бу унга соврин берилиши билан боғлиқмас. Асло! Криштиану бу йил балки чиндан кучли бешликда бўлмаслиги лозим эди. Масала, бош муҳаррирнинг португалиялик юлдузнинг "номини сотиши" билан боғлиқ. Бу жуда уятли вазият ва Роналдуга нисбатан адолатсизлик. КриРо ўзидан муносиблар борлиги тан олиб турибди, менимча. Бироқ, уни номидан ёлғон ишлатиб масалага юз миллионлаб унинг мухлисларини жалб этишмоқда ва арзон пиар қилишмоқда. Бу хунук воқеа "Олтин тўп"нинг куни битаётганига яна бир ишора дейиш мумкин.

4. Аслида барча нарсанинг интиҳоси бор. Бу каби совринларнинг ташкилотчилари йилдан йилга интрига ортишини исташади, доза ошишини хоҳлашади. Шу боис турли қора пиарларга қўл уришади. Яқин истиқбол учун бу яхшидир, аммо узоқ келажак учун бу асоратли эканини тушуниш керак. Чунки, меёрсиз доза томошабинни "ўлдиради". Бундан ташкилотлар барибир ютқазишади. Натижада янгиланишга эҳтиёж ортади. Менимча, Месси-Роналду давридан сўнг келадиган даврнинг ўз соврини бўлади. Ёки энг камида "Олтин тўп" ўз тизимини қайта кўриб чиқади.

(Юқоридагилар муаллифнинг ўта шахсий фикрлари.)

 

Ориф Tолипов

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 09:49, 30.11.2021.
Ўқилди: 16312 марта.
Фикрлар: 55 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.