Кеча футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг 16-мавсуми ҳам якунланди. Мавсум қизиқарли ўтганини мусобақанинг кумуш ва бронза медаллари номи сўнгги турда аниқ бўлганидан ҳам билиб олса бўлади. 2011-2012 йилги мавсумнинг чемпиони номи муддатидан анча олдин маълум бўлиб улгурган бўлса, “кумуш” ва “бронза” учун бирданига 3та клуб кураш олиб боришди.
Сўнгги тур ўйинларига қадар яхши натижалар қайд этиб келган “Локомотив” клуби чемпионат якунида совринсиз қолишга мажбур бўлди. 5-9 март кунлари бўлиб ўтган сўнгги тур ўйинларини юқори кайфиятда ўтказган “Бунёдкор” (лекин улар сўнгги турнинг илк кунида “Ардус” ютқазиб қўйишганди), асосий рақиблари — “Максам-Чирчиқ”, “Локомотив” ва “Строитель-Зарафшон” устидан ғалаба қозониб, чемпионатнинг кумуш медалларини ўз бўйнига тақди.
Сўнгги куни “Максам-Чирчиқ” зарафшонликларни мағлуб этди (3:1) ҳамда “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўртасидаги учрашувни кутди. Ушбу ўйинда дуранг қайд этилса, чирчиқликлар 2-ўринни эгаллашарди. Акс ҳолда юқорида жуфтлик ғолиби “Максам-Чирчиқ”дан ўтиб кетса, мағлуб жамоа медалсиз қоларди. Биринчи бўлимда “Бунёдкор” рақиби дарвозасига 2та тўп киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда темирйўлчилар ҳисобни тенглаштириш мақсадида бешинчи ўйинчи билан ҳаракат қила бошлади. Бундан эса бунёдкорчилар унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасига кетма-кет голлар киритишди. “Қалдирғочлар” Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритишганини айтиб ўтиш жоиз. “Максам-Чирчиқ” эса бронза медалларига эга бўлди.
Кеча бўлиб ўтган ўйинлардан кейин совриндор жамоаларга медаллар топширилди. Жамоа ва шахсий совринларга қуйидагиларга насиб қилди:
Мавсум тўпурари — Артур Юнусов (“Ардус”), 29та гол
Энг яхши дарвозабон — Николай Кравченко (“Ардус”)
Энг яхши ёш футболчи — Темур Шоймардонов (“Ардус”)
Энг яхши ўйинчи — Олег Холмуҳаммедов (“Локомотив”)
Чемпион — “Ардус”
2-ўрин ва Кубок соҳиби — “Бунёдкор”
3-ўрин — “Максам-Чирчиқ”
ФУТЗАЛ БЎЙИЧА XV ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ.
3-БОСҚИЧ, 2-ТУР ЎЙИНЛАРИ.
Тошкент. “Ўзбекистон”. 5-9 март
5 март (душанба)
«Турон-С» - «Строитель-Зарафшон» - 3:6
«Локомотив» - «Максам-Чирчиқ» - 3:2
«Ардус» - «Бунёдкор» - 4:1
6 март (сешанба)
«Бунёдкор» - «Турон-С» - 7:1
«Максам-Чирчиқ» - «Ардус» - 1:1
«Строитель-Зарафшон» - «Локомотив» - 3:3
7 март (чоршанба)
«Турон-С» - «Локомотив» 4:7
«Ардус» - «Строитель-Зарафшон» - 5:0
«Бунёдкор» - «Максам-Чирчиқ» - 3:1
8 март (пайшанба)
«Максам-Чирчиқ» - «Турон-С» - 11:2
«Строитель-Зарафшон» - «Бунёдкор» - 0:1
«Локомотив» - «Ардус» - 2:3
9 март (жума)
«Максам-Чирчиқ» - «Строитель-Зарафшон» - 3:1
«Бунёдкор» - «Локомотив» - 7:2
«Турон-С» - «Ардус» - 4:8
Футзал. Якуний жадвал
№ | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | Т-Н | О |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | Ардус | 24 | 22 | 2 | 0 | 118-36 | 68 |
2 | Бунёдкор | 24 | 14 | 2 | 8 | 81-72 | 44 |
3 | Максам-Чирчиқ | 24 | 13 | 3 | 8 | 77-54 | 42 |
4 | Локомотив | 24 | 12 | 3 | 9 | 87-74 | 39 |
5 | Строитель-Зарафшон | 24 | 9 | 2 | 13 | 83-95 | 29 |
6 | Турон-С | 24 | 5 | 0 | 19 | 67-130 | 15 |