Кириш Регистрация

Маскерано Аргентина ёшлар терма жамоаси бош мураббийи бўлади

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Хавер Маскерано мамлакат ёшлар терма жамоаси бош мураббийига айланади, деб ёзди журналист Рой Немер Tvitter'да.

Манбага кўра, собиқ футболчи бу лавозимда Хосе Пекерманнинг Венесуэла терма жамоасидаги қароргоҳига келиб қўшиладиган Фернандо Батиста ўрнини эгаллайди.

37 ёшли Маскерано 2020 йилда фаолиятини якунлаган. Бу унинг биринчи мураббийлик тажрибаси бўлади. У «Ривер Плейт», «Коринтианс», «Вест Хем», «Ливерпуль», «Барселона», ва «Эстудиантес»да ўйнаган.

Бразилия ва Аргентина чемпиони, беш карра Испания чемпиони, икки карра Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби. Икки карра Олимпия чемпиони, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, 2014 йилги Жаҳон чемпионати финалчиси ҳисобланади.

Киритилди: 19:11, 01.12.2021.
Ўқилди: 1690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик