Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

«Реал Мадрид» сўнгги 5 йилдаги энг яхши стартни кўрсатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Карло Анчелотти жамоаси бу мавсумда чемпионликка асосий давогар деб аталмоқда ва «қаймоқранглилар» ҳозирча уларга берилган ишончни оқламоқда. Ла Лигадаги ягона мағлубият «Эспаньол»га қарши ўйинда қайд этилган.

15 ўйинда 11 та ғалаба, жумладан, «Барселона» ва «Севилья» устидан қозонилган ғалабалар бундан ташқари урилган голлар бўйича энг яхши натижа. Бироқ қизиқарли ва ўйинлар олдинда турибди, декабрь эса «Реал» учун синовларини тайёрлаб қўйган. Карло Анчелотти жамоаси чемпионлик пойгасида асосий фаворит ёки йўқлигини яқин уч ҳафта натижалари кўрсатади.

4 декабрь. «Реал Сосьедад» - «Реал Мадрид»

12 декабрь. «Реал Мадрид» - «Атлетико»

19 декабрь. «Реал Мадрид» - «Кадис»

22 декабрь. «Атлетик Бильбао» - «Реал Мадрид»

Декабрь ойида мадридликлар Билбаонинг «Атлетик»и билан иккита «эл-класико» ўтказади. Биринчи баҳсда мадрикликлар минимал ҳисобда зафар қучишди.(1:0)

Басклар мамлакатига жамоа икки марта бориши керак бўлади - нафақат Билбао, балки яқин вақтгача Испания чемпионатида пешқадам бўлиб келган «Реал Сосьедад» мадридликларни қабул қилади. Ўтган мавсумда мадридликлар «Сосьедад»га қарши ўйинларда ҳам ўз майдонида, ҳам сафарда дуранг ўйнаб, мумкин бўлган 6 очкодан атиги 2 очко тўплаган эди.

«Атлетико»га қарши Мадрид дербиси чемпионлик пойгаси контекстидаги энг муҳим ўйин бўлишини ваъда қилмоқда. Катта эҳтимол билан бу мавсумда пойтахт жамоалари чемпионлик учун курашади, «матрасчилар» эса чемпионлик кубогини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

Декабрь ойида «Реал» учун қишни қуйи лигага тушиб кетиш зонасида кутиб оладиган «Кадис» билан ўйин ҳам осон бўлмайди. Ваҳоланки, ўтган мавсумда «қаймоқранглилар» ўз майдонида ушбу рақибга ютқазишган эди.

Ҳозир мадридликларда 15 ўйиндан сўнг 36 очко бор, охирги марта 2016/17 йилги мавсумдаги шунга ўхшаш мавсумдан кейин яхшироқ бўлишган - 34 очко (10 ғалаба ва 4 дуранг). Ўша мавсум охирида «Реал Мадрид» Зинедин Зидан бошчилигида биринчи марта чемпион бўлганди, аммо Зизу бошқарган Ла Лигани иккинчи марта забт этган йили ҳам «Реал» биринчи даврада ҳам бу қадар яхши ўйнамаганди.

«Реал Мадрид»нинг Испания чемпионатидаги 14 турдан кейинги натижалари. Сўнгги 5 йилликдаги.

2017/18 5-ўрин ва 28 очко

2018/19 5-ўрин ва 23 очко

2019/20 2-ўрин ва 29 очко

2020/21 2-ўрин ва 29 очко

2021/22 1-ўрин ва 33 очко

«Реал Мадрид»нинг сўнгги беш мавсумдаги Ла Лигадаги энг яхши старти: 5 йил ичида биринчи марта 14 турдан сўнг турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, очколар, ғалабалар, киритилган голлар, тўплар фарқи бўйича энг яхши натижа.

Бироқ, инкор этиб бўлмайдиган оптимистик фактлар ҳам кам: Мадридликлар Карло Анчелотти бошчилигида Сантяго Бернабеуга илк ташрифини ажойиб бошлади. Аслида, ҳозиргидан ҳам яхшироқ: 2013/14 йилги мавсумда 34 очко ва кейинги мавсумда 36 очко. Ва унвонларни «Атлетико» ва «Барселона» қўлга киритди.

2013/14 ва 2014/15 йилги мавсумлар ўртасида ўхшашликларни олиб бориш мумкин ва зарур, ўшанда Анчелотти «Реал Мадрид» мураббийи эди. Италиялик мураббий ўшандан бери бошқарув услубини ўзгартирмади ва янги тактикаларни ўрганмади.

Карло Анчелотти тарихда қолмоқчи

Италиялик аллақачон Англия, Италия, Германия ва Франция чемпионатларида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган ягона мураббий бўлди ва жорий мавсум якунида Анчелотти Европа бешлик чемпионатларида ғолиб бўлган илк мураббийга айланиши мумкин. Унга етмаётган ягона соврин Ла Лига, у биринчи уринишда бу лига ғалаба қозона олмаганди. Балки иккинчи келиши мураббийга орзу қилинган унвонни олиб келар.

2003/04 - Италия чемпиони - «Милан» билан

2009/10 - Англия чемпиони «Челси» билан

2012/13 - Франция чемпиони «ПСЖ» билан

2016/17 - Германия чемпиони - «Бавария» билан

2021/22 - Испания чемпиони «Реал Мадрид» билан ?

Анчелотти мутлақ натижага эришадими йўқми, буни вақт кўрсатади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:37, 02.12.2021.
Ўқилди: 4918 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.